1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 5 кун дам олади

21:05 / 26.04.2022 5622 pdf Ўқиш режими + -

Шавкат Мирзиёев туризм масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Рамазон ҳайити муносабати билан фуқароларга дам олиш кунлари белгиланишини маълум қилди.

Жумладан, 2022 йилдан бошлаб барча давлат ташкилотлари ходимлари учун йилига бир марта маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилади.

Декабрь ойида имзоланган президент фармонига асосан, 2022 йилда ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар учун 4 ва 5 май қўшимча дам олиш кунлари деб белгиланган. Бунда Рамазон ҳайити 3 майга тўғри келиши тахмин қилинган.

Рамазон ойи 2 апрел куни бошлангани ҳисобга олинса, ҳайит байрами 1 май ёки 2 май куни нишонланади. Давлат раҳбарининг сўзларидан келиб чиқилса, қўшимча дам олиш кунлари деб белгиланган 4 ва 5 май қаторига 3 май ҳам қўшилади.

2022 йил май ойи бошидаги дам олиш кунлари – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун*:

•         1 май, якшанба – одатий дам олиш куни

•         2 май, душанба – Рамазон ҳайити – ишланмайдиган байрам куни*

•         3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни*

•         4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни*

•         5 май, пайшанба – қўшимча дам олиш куни*

•         8 май, якшанба – одатий дам олиш куни

•         9 май, душанба – Хотира ва қадрлаш куни – ишланмайдиган байрам куни

Рамазон ҳайити Ой чиқишига қараб 1 май ёки 2 май куни нишонланади. Қўшимча дам олиш кунлари президент фармони асосида ўзгартирилиши мумкин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бруней давлатининг Дин ишлари бўйича вазирлиги томонидан ҳар йили Қуръони карим мусобақаси ўтказиб келинади. Куни кеча Беракс шаҳридаги Халқаро мулоқотлар давоми...

2160 15:40 / 09.01.2019
Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида дунёдаги энг йирик академиялардан бири ҳисобланган Қуръон Академияси очилди. Бу ҳақда islam.ru нашри хабар давоми...

2037 12:00 / 29.12.2020
Аллоҳга шукрки, COVID19rdquo пандемияси сабабли тўхтаб қолган Умра зиёрати, узоқ муддатли танаффусдан сўнг, катта қувонч билан яна қайта йўлга давоми...

2842 10:40 / 20.03.2022
Куни кеча Жиззах вилояти Фориш туманидаги .Янгиқишлоқ, жоме масжиди биноси қурилишига илк тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради. Маросимда Жиззах давоми...

2239 10:05 / 18.06.2019