1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон ойида энг яхши озуқа хурмо

14:00 / 30.03.2023 2494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда буюрилган, савоб олинадиган, рўзадорга мағфират ва жаннат эшикларини очадиган ҳақиқий рўза таомдан, ичимликдан ва аёлларга яқинлик қилишдан ўзини тийишдангина иборат эмас. Баъзи одамлар парҳез қилиш мақсадида ёки соғлиқни тиклаш учун, ёки зулмга қаршилик маъносида, ёки урф-одатларга эргашиб ва бошқа шунга ўхшаш мақсадларда рўза тутишади. Лекин Ислом буларнинг бирортасига «тош босадиган амал» деб қарамайди. Ислом мезонидаги эътиборли рўза иймон билан, савоб умидида, яъни Аллоҳнинг ваъдасини тасдиқлаб, Аллоҳ ҳузуридаги нарсанинг талабида тутилган рўзадир. 


Агар Рамазон ойи кирса, имом Зуҳрий: «Ушбу Рамазон ойи Қуръон тиловат қилинадиган ва таом улашиладиган ой», деб айтар эдилар.


Агар Рамазонда фаҳш ва одобсиз нарсаларни кўрсатадиган каналлардан четланишни, бомдод намози ва ундан олдинги саҳарликка куч йиғишни ният қилиб ухласанг ҳамда таҳорат ҳамда зикр билан ухласанг, бу уйқунг ибодат ҳисобланади! 


Илмий изланишлар натижасига қараганда, Рамазон ойида рўзадор учун энг яхши озуқа хурмо бўлиб, сув билан бирга ейилган хурмо эса рўзадор оғиз очгандаги энг афзал таом экан. Чунки хурмонинг таркибида инсон танаси учун зарур бўлган бир неча хил витамин, ширинлик ва минераллар мавжуд экан. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар хурмо топа олмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир», деганлар. 
Абу Довуд ривоят қилган. 


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар.
Имом Термизий ривоят қилган.


Ушбу ҳадиси шарифда рўзадор кишига ифторлиги учун таом бериш улкан савобли иш экани таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унга ифторлик ҳозирлаб берган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки ўзига алоҳида савоб берилади. Лекин бу ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифторлик қилиб берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. Ҳар ким ўзига фарз қилинган рўзани ўзи тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса фақат хайр-эҳсон ҳисобланади. Бу ишни қилган одам шунга яраша савоб олади.


Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир» (Бақара сураси, 184-оят).
Бир саҳролик арабдан: «Бундай иссиқ кунда қандай қилиб рўза тутяпсан?!» деб сўрашди. У: «Бундан ҳам иссиқ кун (яъни Қиёмат куни омонда қолиш) учун рўза тутяпман», деб жавоб берган экан.


Аллоҳим, рўза тутишда, Рамазон ойи кечаларида ибодатда қоим бўлишда, кўзни сақлашда ва тилни сақлашда бизга Ўзинг ёрдам бергин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуёшни ҳам кулдириб,Қалбга сурур тўлдириб.Дўстларни суюнтириб,Рамазоним келмокдаСаҳар туринг ёронлар,Хатм қилинг Қуръонлар.Дод деворсин шайтонлар,Рамазоним давоми...

2942 11:41 / 09.04.2021
Рўзадор ўзини фақатгина Аллоҳнинг зикри учун бағишлаши керак, телевизор кўриш учун эмас. Рўзадор намоз учун, қиёмул лайл таровеҳ, Қуръон тиловати ва унинг оятлари давоми...

3489 09:30 / 06.04.2022
Рамазон ойидаги Қадр кечасининг фазилати минг ойдан афзал ва мўътабардир. Бу кечада қилинган ибодатлар минг ойда қилинган ибодатлардан яхшироқдир. Қадр кечасида давоми...

4200 16:56 / 30.03.2024
Аллоҳ таоло яратиш ва ихтиёр қилишда ягонадир. .Ва Роббинг хоҳлаганини яратур ва ихтиёр қилур, Қасос 68.Бу ўринда ихтиёр қилишликдан мурод сайлашлик ва давоми...

10442 12:29 / 11.06.2018