1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин домла Холиқназар ўқитувчи ва мураббийларни умумхалқ байрами билан табриклади

21:39 / 29.09.2023 1717 pdf Ўқиш режими + -

Ассалому алайкум, ҳурматли диний таълим муассасалари раҳбарлари, фидойи мударрислар ҳамда жонкуяр мураббийлар!

Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда, диний таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, педагог-ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш ва битирувчиларни иш билан таъминлаш юзасидан яхши натижаларга эришилди.

Келгусида устоз ва талабаларимиз учун муносиб шарт-шароитларни янада яхшилаш, замонавйй ўқув бинолари ва дарсликлар билан таъминлаш ҳамда илғор педагогик технологияларни амалиётга татбиқ этиш, мухтасар айтганда, етук кадрлар етиштириш борасида истиқболли режаларимиз бор, албатта.

Манбалардан маълумки, инсоннинг дунё ва охирати обод бўлиши илм олиши ва унга амал қилиши билан боғлиқ. Қуръони Каримнинг кўп оятлари ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қатор ҳадисларида ушбу маънолар баён этилган. Башарият илм билангина Аллоҳни танийди, ҳақиқий саодатни қўлга киритади, унинг шарофати билан юксалади. Илм эса устознинг саъй-ҳаракати, тинимсиз меҳнати, ғайрати ва матонати билан эгалланади. Фидойи, заҳматкаш устозлар ўз шогирдларига билим бериш баробарида уларга энг гўзал эзгу хислатларни, меҳр-оқибат ва одамийлик туйғуларини сингдириб боради.

Келажак пойдевори бўлган ёшларимизга таълим-тарбия бериб келаётган улуғ инсонларни ҳар вақт эъзозлашимиз лозим. Зеро, келажак авлодни баркамол ва етук маърифатли бўлиб етишишида уларнинг хизмати каттадир. Ўзбекистон бугунги дунё ҳамжамиятида муносиб ўрнини эгаллаб, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда тенглар ичра тенг овоз билан халқаро майдонда ўз мавқеига эга бўлишида устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёс. Шу муносабат билан юртимизда ҳар йили 1 октябрь куни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” деб белгиланиб, жорий “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида ушбу мўътабар зотларга алоҳида ҳурмат-иззат кўрсатилмоқда.

Зеро, илм ва уни талаб қилишнинг фазилати нақадар улуғ бўлса, илм ўргатиш, яъни, устозлик қилишнинг фазилати унданда буюкдир. Аллоҳ таоло илм қадрини баланд қилди ва унинг орқасидан илм ато этилган инсонларнинг ҳам қадрини юксак қилиб қўйганини Қуръони каримда баён этганидан барчангизнинг хабарингиз бор.

Сўзимнинг ниҳоясида, диний таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган барча ўқитувчи ва мураббийларни умумхалқ байрами сифатида нишонланаётган шодиёналари билан чин юракдан табриклайман, уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, шарафли ва машаққатли фаолиятларида каттадан-катта муваффақиятлар тилайман!

Эҳтиром ила, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Нуриддин Холиқназар

Мавзуга оид мақолалар
Ислом таълимотларини тўғри англаш ва амалга оширишда мазҳабларнинг тутган ўрни беқиёсдир.Хусусан, юртимизда асрлар давомида ҳукм суриб келаётган Ҳанафий давоми...

601 21:46 / 16.10.2025
Буюк Британиядаги масжидларда фаол мусулмонлар томонидан йиллар давомида маҳаллий жамоалар учун .Очиқ эшиклар куни, ўтказиб келинмоқда. .Масжидимизга ташриф, давоми...

1591 16:01 / 18.09.2023
2023 йил 10 январь куни Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси .Ҳаж ndash 2023, мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта давоми...

2047 09:56 / 11.01.2023
Аввал хабар қилганимиздек, улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар.Бугун 2019 давоми...

2473 17:07 / 10.10.2019