1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж – 2023» мавсуми учун хизмат кўрсатиш соҳалари ўрганилди

09:56 / 11.01.2023 2046 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 10 январь куни Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси «Ҳаж – 2023» мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, ошхоналар ва автобус саройлари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.

Мазкур соҳалар билан яқиндан атрофлича танишиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида диққат қаратдилар.
Макка шаҳрида жойлашган бир неча меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, хоналардаги шароитлар, айниқса, ўринлар сони, санузел ҳолати, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, мутасаддилар ҳожиларга таом тайёрлаш борасида хизмат кўрсатиши мумкин бўлган вакиллар билан учрашиб, ошхоналардаги шарт-шароитлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборлари, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, овқат пиширадиган қозонлар ва анжомлар синчковлик билан кўздан кечирилди.

Шу билан бирга транспорт воситалари, хусусан Мадина ва Макка ҳамда Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар ажратилишига ҳам жиддий эътибор қаратилди.















Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 6 июнь куни Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф алУтайбий подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази давоми...

1836 16:30 / 07.06.2023
Британиялик терапевт муслима аёл коронавирусга қарши вакцина қўллашда 5000 та беморни эмлаш учун чақиришини айтди.Лондон шаҳридаги шифокор Фарзана Хусейннинг давоми...

1946 08:00 / 23.02.2021
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани .Амиробод, овул фуқаролари йиғинидаги .Сафо, масжидининг янги иморати фойдаланишга давоми...

2298 09:45 / 31.10.2020
Аввал хабар берганимиздек Малайзиядаги .Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти, ташаббуси ва .HILAL TRAVEL, сайёҳлик ташкилоти, Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, давоми...

3059 20:16 / 31.10.2019