1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Баҳрул улум Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳнинг Тошкентдаги зиёратлари

17:07 / 10.10.2019 2472 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар.

Бугун 2019 йил 10 октябрь куни баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Тошкентдаги Қорасарой кўчасининг Ҳасти Имом (Ҳазрати Имом) мажмуасидан бошладилар ва у ердаги музей-кутубхонада сақланаётган Усмон Мусҳафини кўздан кечирдилар.

Кейин Абу Бакр Қаффоли Шоший роҳимаҳуллоҳнинг қабрлари зиёрат қилинди.

Сўнгра Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонига келишди. У ерда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қабрлари зиёрат қилинди.

Шундай қилиб, улуғ аллома, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳнинг айниқса, юртимиз – Ўзбекистонга ташриф буюришлари, муқаддас қадамжоларимизни зиёрат қилишлари унутилмас, тарих зарварақларига битилди.

Шу билан улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳнинг Ўзбекистон бўйлаб қилган зиёратлари ўз ниҳоясига етди.






Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 3 октябрь куни .Hilolnashr, матбаанашриётига Бангладеш давлатидан замонамизнинг етук уламоси, муҳаддис олим Маҳмуд Ҳасан ҳазратлари ташриф буюрдилар. Бу зот бир давоми...

1701 18:36 / 03.10.2023
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат бош дипломатларини Ғарб давлатларида .мусулмонлар ва турклар,га нисбатан душманлик кучайиб бораётган бир давоми...

1646 16:56 / 12.08.2022
.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган давоми...

2321 11:50 / 31.01.2022
Американинг Georgetown университетида у ердаги мусулмон талабаларининг эҳтиёжларини қондириш учун АҚШда биринчи бўлиб таҳоратхоналар билан таъминланган масжид давоми...

1565 13:34 / 15.05.2023