1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига ташриф буюрдилар

14:59 / 09.10.2019 2353 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Меҳмонлар Бухоро зиёратидан сўнг Тошкент сари йўл олдилар.

Кеча 2019 йил 9 октябрь куни Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳазратлари «Афросиёб» тез юрар поездида Тошкентга етиб келдилар. Меҳмонлар бир қатор мухлислар томонидан илиқ таассуротлар билан кутиб олинди.

Шу тариқа улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳнинг Тошкент бўйлаб зиёратлари бошланди.

Улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ бошчилигидаги меҳмонлар пешин намозини адо этганларидан сўнг, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ нашриёт босмахонаси, ижодий жамоаси ҳамда савдо дўкони билан яқиндан танишдилар.

Сўнгра нашриётнинг мажлислар залида етук олим, баҳрул улум Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф асносида улуғ муҳаддис, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ тадбирга йиғилганлар билан суҳбатлашдилар.

Суҳбат аввалида баҳрул улум Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув давомида Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ «Сунани Термизий»дан ҳадислар ўқиб, шарҳлаб бердилар. Шунингдек, ҳадисларнинг асл моҳияти, ҳадис илмининг илмий-назарий асослари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Тадбирга йиғилган олиму уламолар, устозу талабалар ҳамда мухлислар улуғ муҳаддис, усулий фақиҳ, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳнинг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўлишди. Суҳбат ўзгача бир муҳаббат ва эҳтиром руҳида ўтди. Шу сабабдан ҳам учрашув барча йиғилганларда унутилмас таассурот қолдирди.

Кейинги зиёратлар ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин.






Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Daily Mail, газетасининг хабар беришича, Британия элчиси Саймон Пол Коллис Саудия Арабистонида Ислом динини қабул қилиб, ҳаж ибодатини адо этган биринчи олий давоми...

2519 19:00 / 12.11.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир, деб марҳамат қилган. Мўминмусулмонлар Аллоҳ таолонинг қазою қадарига бўйсуниб, мусибат келганда давоми...

17249 20:03 / 09.09.2017
Жорий йилнинг 20 февраль куни GRAND TA`LIM муассасасининг Наманган вилоятида филиали очилди.Очилиш маросимига бир қатор ҳурматли меҳмонлар, устозлар таклиф давоми...

3387 11:04 / 22.02.2021
Жорий йилнинг 1718 октябрь кунлари Термиз шаҳрида .Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни, мавзусига бағишланган халқаро илмийамалий давоми...

904 10:57 / 17.10.2024
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021