1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Yarrov Mamout» масжиди ҳақида биласизми?

13:34 / 15.05.2023 1505 pdf Ўқиш режими + -

Американинг Georgetown университетида у ердаги мусулмон талабаларининг эҳтиёжларини қондириш учун АҚШда биринчи бўлиб таҳоратхоналар билан таъминланган масжид очилди .

«Масжид Yarrov Mamout деб аталган бўлиб Америкадаги биринчи мусулмон шарафига қурилган. Бу даргоҳ 2019 йилда мусулмонларни ўз бағрига қабул қилишни бошлаган. Шунга қарамай, қурилиш ҳамда безатиш ишлари бу йил ўз ниҳоясига етди», деб маълумот беради Alegiae.org сайти.

Университет маъмурияти маълумотига кўра, масжид ўзаро диний қарашлар ва инсонларга бўлган эътиборни намойиш қилиш мақсадида бунёд этилган.

Бу даргоҳда таклиф-мулоҳазалар учун алоҳида жой, намозхона, жамиятдаги турли хил дин вакиллари билан суҳбат қуриш учун имкониятлар бор.

Масжидда беш вақт намоздан ташқари илмий ва диний суҳбатлар ҳам бўлади .Бу ўз ўрнида, Georgetown ҳудудидаги етти муқаддас жойлардан бири ҳисобланади.

Yarrov Mamout асли африкалик бўлиб, АҚШдаги мусулмонлардан бўлган. У 18-асрда Georgetownga асос солган ва шундан сўнг ўзининг диний эътиқодини, исломий қарашларини ривожлантириш учун ўз устида ишлашни бошлаган.

Шунингдек, Georgetown Америкада биринчи бўлиб имомларни, қориларни, домлаларни ишга қабул қилган университетдир. Имом Яҳё Ҳенди 24 ёшида у ерда имом сифатида иш бошлаган.

Мусулмонлар бу ерда ҳар куни беш маҳал намоз ўқишади. Кунлик ибодатлар алоҳида-алоҳида вақтларга ажратилган бўлиб, саҳарда бомдод намози билан бошланади.

2017 йил ҳисобига кўра, АҚШ аҳолисининг 1,1 фоизини, яъни 3.450.000 кишини мусулмонлар ташкил қилган. Шунингдек, мусулмонларнинг кўпчилиги жанубий-ғарбий қисмида истиқомат қилиши қайд этилган. Кейинчалик 2020 йилда бу миқдор 1,3 фоизга, яъни 4.450.000 кишига ўзгаргани маълум қилинган.





Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг сентябрь ойида Малайзиянинг пойтахти Куала Лумпур яқинидаги Нила шаҳрида Қуръони карим маданиятнинг асосиrdquo мавзуида халқаро конференция давоми...

1667 12:10 / 15.07.2019
Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази муассислигида давоми...

969 10:53 / 22 апрель
Шаржада ташкил этилган ботаника боғида Қуръон ва суннатда номлари зикр қилинган 50 хилдаги ўсимликлар етиштирилмоқда. Бу ҳақда Golf News ахборот манбаси хабар давоми...

2910 10:10 / 24.04.2019
Юртимизда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланиши маълум бўлди. Лекин бу йилги Рамазон ва Ийдул Фитр аввалгиларидан фарқ қилади. Пандемия шароитида улуғ айём давоми...

3997 21:09 / 21.05.2020
Аудиолар

211049 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130309 14:35 / 11.08.2021