1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бекобод туманидаги «Далварзин» жоме масжиди катта йўл ёқасига кўчирилмоқда

11:45 / 04.09.2019 2945 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент вилоятида йўловчилар ва зиёратчиларга ҳар тарафлама қулайлик яратиш, намозхонлар учун юқори даражада шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида 28 та масжид янгидан замонавий лойиҳалар асосида қурилмоқда. Бекобод тумани Зафар шаҳарчаси бўйида жойлашган «Далварзин» жоме масжиди шу пайтгача кўримсиз бир жойда – йўл бўйидан ичкарироқдаги бурчакда жойлашган эди. «Бекобод тумани ҳокимининг қарори билан масжидимиз учун қўшимча 35 сотих ер майдони ажратилиб, катта йўл бўйида янгидан қурилмоқда. Натижада 50 сотих майдонда маҳаллий аҳоли ва йўловчилар учун барча қулайликларга эга бўлган кўркам ибодат ва маърифат уйи қад кўтаради иншааллоҳ,» дейди масжид имом-хатиби Анваржон Риҳсибоев. Ҳозирда қурилиш ишлари қизғин бошлаб юборилган. Куни кеча 3 сентябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов бошчилигида имомлар, кекса нуронийлар, масжид фаоллари, маҳаллий аҳоли эзгу ният, дуои хайрлар билан масжиднинг биринчи ғиштини қўйишди.

Лойиҳага кўра сиғими 700-750 кишига мўлжалланган асосоий хонақоҳ, 27 метрлик минора, кутубхона, таҳоратхона, хизмат хоналари, аёллар учун таҳоратхона ва намозхона ҳамда кенг автотураргоҳ масжиднинг умумий тузилишини ташкил этади.

Масжидларни таъмирлаб, барпо этишдек савоби улуғ, садақаи жория бўлгувчи хайрли ишларда ташаббус кўрсатаётган, ҳиссалари қўшилаётган барча ҳашарчилар, кўнгилли хизматчилар, мутасаддилар ҳақларига холис дуолар қилинди. Масжид тез орада қад кўтариб, келажак авлод учун кўп йиллар ҳидоят маёғи бўлиб хизмат қилишини ният қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Англия Ислом марказининг хабар беришича, 2019 йилги Рамазон ойи давомида марказ томонидан турли илмиймаърифий дастурлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шулардан давоми...

2121 10:10 / 01.05.2019
Жорий йилнинг чоршанба оқшомида икки муқаддас масжид ишлари бўйича раислиги Рамазон ойи арафасида йиллик таровеҳ жадвалини эълон қилиш билан бирга, машҳур имом, давоми...

2405 19:50 / 25.03.2023
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида Ўзбекистонда Ислом молияси хизматларини жорий қилиш вақти етиб келганини айтди..Мамлакатимизда Ислом давоми...

2975 20:53 / 29.12.2020
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси қайтадан бунёд этилмоқда. Жорий йилда фойдаланишга давоми...

715 11:07 / 30 июль
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021