1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Мотуридийнинг «Китоб ат-Тавҳид» асари асл нусхада намойиш этилади

19:20 / 31 июль 751 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Биринчи Ренессанс» даврига бағишланган экспозицияни мазмунан бойитишга қаратилган илмий муҳокамалар изчил давом этмоқда. Экспозиция ишчи гуруҳи таркибида халқаро эксперт сифатида иштирок этаётган «Ал-Фурқон» ислом мероси жамғармаси директори Сали ШаҳсуварийМарказ музейи экспозициясининг «Биринчи Ренессанс» бўлими капсулаларида тақдим этиладиган видеоконтентлар сценарийларини тайёрлаш устида иш олиб бормоқда. 

У тарихий мазмундаги сурат ва ҳужжатларни визуал шаклда намойиш этиш учун Италиянинг «Magister Art» дизайн компанияси билан ҳамкорликда ишламоқда. Шу билан бирга, Сали Шаҳсуварий манбалардаги маълумотларнинг илмий ва диний жиҳатдан аниқ ва асосли бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Экспозицияда ислом илмий меросининг етук намояндаларидан бири бўлган Имом Абу Мансур Мотуридийнинг «Китоб ат-Тавҳид» асари асл нусхада, «Таъвилот ал-Қуръон» асари эса кўчирма нусхада намойиш этилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, унинг таълимотини чуқур ўрганган Абу Муин Насафийнинг машҳур «Табсират ал-адилла» асари ҳам витриналардан жой олиши режалаштирилган.

Муҳокамалар давомида ушбу алломаларнинг илмий меросини нафaқат кўргазма воситасида, балки аудио ва видеоконтент шаклида ҳам тақдим этиш таклифи илгари сурилди. Бу орқали экспозиция ташриф буюрувчиларда IX-X асрларда Марказий Осиёда ислом дини, фалсафаси ва калом илми юксак ривожлангани ҳақида кенг ва яхлит тасаввур уйғотиш мақсад қилинган.

Мазкур экспозиция «Биринчи Ренессанс» даврининг ақлий-маънавий ютуқларини замонавий музей технологиялари орқали кенг жамоатчиликка етказишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 17 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Олмазор туманидаги .Имом Бухорий, жомеъ масжидига хуфтон давоми...

1974 15:30 / 17.03.2022
Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги .Ҳаж2022, мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион давоми...

3075 18:45 / 12.04.2022
Хабарингиз бор, Рамазон ойи давомида Қуръони Каримни ўзбекча маъноларини ўқиш чақируви эълон қилинган эди. 27 кун давом этган ушбу чақирувда 2000 дан зиёд давоми...

1525 11:00 / 19.05.2022
Шанба куни Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан эълон қилинган хушхабар эндиликда отаоналар фарзандларини муқаддас масжидга олиб киришлари мумкинлигини тасдиқлади. давоми...

2924 13:00 / 16.08.2022
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021