1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Қарғанинг ақл-заковати

16:00 / 28.08.2023 2352 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қарғалар Ер юзидаги энг ақлли жонзотлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда янги Каледония қарғаси борасида тадқиқотлар олиб борилди. Бу тадқиқотлар қарғаларнинг ақлни лол қолдирадиган даражада ақлий қобилиятга эга эканлигини кўрсатди. Қарғаларнинг ақл-заковати олимлар учун эътиборни жалб этадиган мавзулардан саналади. 


Оксфорд университетида Бетти исмли қарға ҳақида маълум бир ҳикоя бор, у пластик найчадан гўшт бўлагини олиш учун симдан илмоқли асбоб ясаган.


Олимлар қарғаларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиққандан сўнг, улар ажойиб қобилиятларга эга деган хулосага келишди, жумладан:
1. Асбоблардан фойдаланиш: қарғалар озиқ-овқатга эришиш ва бошқотирмаларни ечиш учун асбоблардан фойдаланиши мумкин. Мисол учун, қарғалар дарахтлардан ҳашаротларни олиш учун таёқлардан ёки ёнғоқларни синдириш учун тошлардан фойдаланиши мумкин.


2. Ижтимоий ўрганиш: Қарғалар бошқаларнинг тажрибасидан ўрганишга қодир, бу ижтимоий ўрганиш деб номланади. Улар бошқа қарғаларнинг муаммоларни ҳал қилишларини томоша қилишлари ва кейин уларга тақлид қилишлари мумкин.


3. Келажакни режалаштириш: бу ҳолат ҳайвонот дунёсида кенг тарқалган эмас. Қарғалар келажакда фойдаланиш учун озиқ-овқат сақлашга қодир ва улар озиқ-овқатни қаерга, қачон сақлаганини эслай олади.


4. Кўзгуда ўзини таний олиш: Қарғалар кўзгудаги ўз аксини таний оладиган кам сонли жонзотлардан бири бўлиб, бу ўз-ўзини англаш белгисидир.


5. Мураккаб алоқа: қарғалар мураккаб алоқа тизимларига эга бўлиб, улар бир-бири билан мулоқот қилиш учун янги кодларни ишлаб чиқиши мумкин.


Қарғаларнинг кўп турлари бор бўлиб, уларнинг баъзилари бошқаларидан кўра ақллироқдир. Умуман олганда, қарғалар энг ақлли қушлар қаторига киради.


Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китобида қарғанинг зикр этилиши ва инисини ўлдирган Қобилга жасадни нима қилишни таълим бериш учун қарғага бошқа бир қарғани кўмиш илҳомини бергани бежизга эмас.


Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай, ёзганмиз. Сўнгра Робблари ҳузурига тўпланурлар» (Анъом сураси, 38-оят).


Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг яратганлари борасида тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёда бўлишини, ибодатларга рағбатимиз ортишини насиб этсин! 


Манба: Quran-m.com
Мақола муаллифи Фирос Валид
Нозимжон Ҳошимжон тайёлади

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинган .У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратади, Зумар давоми...

4073 17:05 / 11.09.2019
Майизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрар эдилар. Уни фитр садақаси сифатида беришга тавсия қилганлар.Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу давоми...

13054 09:00 / 03.09.2021
2023 йил 18 февралга ўтар кечаси қуёшда кучли чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фанлар Академияси Коинот тадқиқотлари институти КТИнинг Қуёш рентген астрономияси давоми...

2958 16:52 / 18.02.2023
Энг яхши дезинфекциялаш воситалари тупроқда топилган. Бу олимлар томонидан тасдиқланган ва Қуръон ва Суннатда эслатиб ўтилган илмий ҳақиқатдир. Олимлар давоми...

2325 11:15 / 09.10.2024
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021