1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент вилоятида «Йил имоми–2023» кўрик-танловнинг шаҳар-туман босқичи ғолиблари аниқланди

17:38 / 28.08.2023 2172 pdf Ўқиш режими + -

Имомлик – шараф, масъулият, шу билан бирга, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг муборак касбларидир. Шу боис имом ҳар доим маърифатли, ўз устида тинимсиз ишлаши, соҳага доир янгиликлардан доимо хабардор бўлиши керак. Бундай даражарага эришиш учун эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Йил имоми» кўрик-танлови муҳим ўрин тутади.


Танловнинг шаҳар-туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 22 нафар имом-домла вилоят босқичида қатнашди.


Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди.
Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди. Якуний натижаларга кўра қуйидагилар «Йил имом–2023» танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиби деб топилди:
I ўрин: Дониёр домла Икромов, Тошкент тумани «Айри ота» жомеъ масжиди имом-хатиби;
II ўрин: Фаррух домла Султонов, Зангиота тумани «Мир Абдуллоҳ эшон» жомеъ масжиди имом-хатиби;
III ўрин: Эргашбой домла Ҳамидов, Бекобод шаҳар «Оқ масжид» жомеъ масжиди имом-хатиби.


Тадбир сўнгида ғолиблар ЎМИ вилоят вакиллиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


«Йил имоми–2023» кўрик-танлови вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган Дониёр домла Икромов танловнинг республика босқичида қатнашади.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Нукус шаҳридаги .Муҳаммад ибн Аҳмад алБеруний, ўрта давоми...

1508 20:31 / 28.11.2023
Футбол бўйича Ироқ миллий чемпионати ўйинида футболчи ва ҳакамлар Швецияда Қуръоннинг ёқилишига қарши акция уюштириб, майдонга Қуръон китоблари билан чиқди. Бу давоми...

2242 16:02 / 07.07.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмийтадқиқот бўлими жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар давоми...

1325 17:47 / 31.05.2024
Миср Вақф вазирлиги мамлакатда 1000 та Қуръони Карим мактаблари очилганини эълон қилди. Бу ҳақда iqna хабар беради. Мактабларни очилиш маросимлари вазирликнинг давоми...

2868 10:30 / 01.07.2019