1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Майизнинг фойдалари

09:00 / 03.09.2021 13368 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Майизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрар эдилар. Уни фитр садақаси сифатида беришга тавсия қилганлар.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади:

«Фитр закоти учун егуликдан бир соъ ё арпадан бир соъ ёки хурмодан бир соъ ёхуд *ақитдан бир соъ ёки майиздан бир соъ ажратар эдик».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

*Ақит – сутни қуритиб ­тайёрланадиган егулик.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга майизни ивитиб беришар, уни ўша куни, унинг эртасига ва индинига кечгача ичар, кейин бошқаларга бериб юборишга ёки тўкиб ташлашга буюрар эдилар».

Муслим ривоят қилган.

Майизда калий, фосфор, кальций, магний, мис, темир, углевод, витамин В, С ва глюкоза моддалари мавжуд. Майиз антиоксидловчи моддаларга бой. Нафас олиш ва ҳазм қилиш органлари касалланишининг олдини олишда катта ёрдам беради.

Мутахассислар майизнинг бир қатор тиббий фойдаларини санаб ўтишган. Булар қуйидагилар:

1. Юқори қон босимини туширади.

 2. Қондаги холестеринни камайтиради.

3. Юрак саратонидан асрайди.

 4. Майиз сувда қайнатиб ичилса, йўтални босади.

5. Балғамни ҳайдайди.

 6. Микроб ва вирусларга қарши курашади.

 7. Антиоксидловчи хусусиятга эга.

8. Тишларга тош йиғилишига йўл қўймайди.

9. Танани заҳарли моддалардан тозалайди.

10. Ҳайз қонини камайтиради.

11. Қораталоқ, жигар ва ошқозонни фаоллаштиради.

12. Хотирани кучайтиради.

13. Йўғон ичак саратонидан асрайди.

14. Кўзни хасталиклардан асрайди.

15. Яллиғланишларнинг олдини олади.

16. Ични юмшатади.

17. Қонни тозалайди.

18. Овозни тиниқлаштиради.

Майиз қуйидаги касалликларни муолажа қилишда ёрдам беради:

1. Ич қотиши. 2. Бавосир. 3. Тиш қуртлаши. 4. Бод (ревматизм, артрит). 5. Жигар ва ўт пуфаги касалликлари. 6. Нотўғри овқатланиш ва вазн танқислиги туфайли келиб чиқадиган касалликлар. 7. Томоқ оғриғи. 8. Ўпка касалликлари. 9. Буйрак ва пешоб пуфаги касалликлари. 10. Пешобни ушлаб туролмаслик. 11. Безгак (малярия). 12. Подагра. 13. Бош оғриғи. 14. Сариқ касаллиги. 15. Камқонлик. 16. Ошқозон касалликлари. 17. Ошқозонда кислота миқдорининг ошиб кетиши. 18. Қичима. 19. Сувчечак. 20. Тиш, тирноқ ва сочларнинг мустаҳкамланишида ёрдам беради.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кейт Мур Канаданинг Онтариё Торонто университетида жарроҳлик факультети, анатомия кафедрасининг фахрий профессорларидан бўлган. У Америка клиник анатомлари давоми...

2171 16:00 / 25.04.2023
Асалари гоҳида хамр маст қилувчи нарса истеъмол қилиб қўяди ва бунинг учун жазоланади. Олимлар асалари ҳаётини ўрганиш чоғида бу ҳолатни аниқладилар. Олимлар давоми...

5126 11:00 / 11.10.2021
Мадина ndash хурмолари билан машҳур шаҳар. Мадина хурмолари ичида энг афзали .Ажва, хурмосидир. Ажва хурмоси ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп давоми...

16910 17:23 / 04.06.2021
Аллоҳ таоло Анбиё сурасида марҳамат қилади .Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани давоми...

3880 13:55 / 25.09.2019