1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қуллигимизни унутмайлик!

09:00 / 17.12.2023 2283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуёшнинг диаметри Ерникидан 109 марта, ҳажми эса 1 300 000 марта катта. Яъни Қуёшнинг ичига Ердан бир миллион уч юз мингта сиғади.

Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажми Қуёшнинг ҳажмидан тахминан 10 миллиард марта катта. Яъни бу юлдузнинг ичига Қуёшдан ўн миллиард дона сиғади.

Тон 618 юлдузининг ҳажми Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажмидан тахминан 6,6 миллиард марта, Қуёшнинг ҳажмидан 66 миллиард марта катта. Яъни Тон 618 квазар юлдузининг ичига Қуёшдан тахминан олтмиш олти миллиард дона сиғади.

Қуёш олдида Ер шу қадар нуқтадек. Юлдузлар олдида Қуёш нуқтадек бўлиб қолади, Ер эса нуқтадан анча кичик бўлиб кетади.

Улкан юлдузларга нисбатан тўғноғичнинг учидан ҳам кичик бўлиб қолган Ерда яшайдиган заррадек инсоннинг кибр, манманлик қилиши ақлга тўғри келадими?! 

“у қивораман, бу қивораман” деб ўдағайлашади.

Бизни нима қутиртиряпти? 

Пулми, қиммат машинами, қасрдек уйимизми, завод, фабрикаларимизми, танишлар, мухлисларнинг кўплигими, нима?!

Бировга зулм қилмоқчи бўлганимизда, Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсага қудрати етишини унутмайлик!

Аллоҳ таоло истаса, бир сониянинг триллиондан бир улушида ҳамма нарсамизни олиб қўяди!

Нажосат йўлидан икки марта ўтганимизни унутмайлик! (қўполлик учун узр)

Кибрга, ғурурга кетган фиръавн, ҳомон, қорун, абу жаҳлнинг оқибати нима бўлганини эсдан чиқармайлик!

Биз Аллоҳ таолонинг қулимиз. Қулга эса қуллик, хокисорлик, камтарлик ярашади!

Бу гаплар, аввало, ўзимга тегишли.

Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин, бизни мағфират этсин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барчамиз гуноҳ қиламиз. Агар шу гуноҳ ва маъсиятларимизни тарк этсак, қуйидаги фойдаларни қўлга киритамиз1. Мурувватнинг тикланиши.2. Обрўнинг сақланиши.3. Молнинг давоми...

1760 09:00 / 29.12.2021
Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига сабаб ўлимни унутишларидир. Ўлимини ўйламаган одам ҳар қандай гуноҳни тап тортмай давоми...

2427 17:30 / 02.06.2020
Коинотда, атрофимизда, тарихда ва ҳатто ўз нафсимизда кечадиган баъзи бир ҳолатлар, ўзгаришлар борки, бизларнинг кейинги аҳволимиздан огоҳлантиради. Ушбу давоми...

3305 09:00 / 31.07.2022
Мафия етакчиларидан бири қўл остида ишлайдиган бухгалтерининг ўғрилигини, у йиллар давомида ўзи фаолият юритаётган фирма пулларидан ўмараётганини, ўғирланган давоми...

2842 14:01 / 05.06.2022