1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имом Нававийнинг фазилатлари

11:00 / 03.09.2023 2094 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хурматли ўқувчи биз сизнинг эътиборингизга буюк муҳаддис олим, фақиҳ, бизнинг халқ орасида ўзининг “Риёзусс солиҳийн”, “Бўстонул орифийн” каби китоблари билан танилган зот имом Нававийнинг таржимаи ҳоллари ва ижод йўлларидан баъзи намуналарни ҳавола этмоқчимиз.


Зеро, бундай буюк алломаларнинг ҳаёт намуналаридан баҳраманд бўлиш барчамиз учун фойдалидир.


Шайхул ислом, Муҳйиддийн Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ибн Муррий ибн Хасан ибн Хусайн ибн Муҳаммад ибн Жумъа ибн Хизом Нававий ҳозирги Сурия давлатининг Хаврон қишлоғида ҳижрий 631-йилда тавваллуд топган.


Ёшлигидан отасининг тарбиясида улғайган. Отаси эса кўпчиликка таниш бўлмаган, лекин ризқига барака берилган инсон эди. Имом Нававийнинг ёшлари еттига етган вақтда, рамазон ойининг йигирма етттинчи кечаси отасининг ёнида ором олаётган пайт, кечанинг яримида уйғониб кетади. Бу ҳақда отаси шунда дейди: “Ўғлим мени уйғотди ва “Эй, Отажон!. Ҳовлимизни зиёга тўлдирган бу нур қандай нур”, деб сўради. Бу вақт оиламиздагиларнинг барчаси уйғонган эди. Лекин бизлар ҳеч қандай нур топа олмадик. Шунда мен бу кеча қадр кечаси эканлигини билдим”.  Нававий  ўн саккиз ёшга етганида отаси уни Дамашқ шаҳрига олиб келади.  Бу вақтда Дамашқ шаҳри олимлар ва турли тарафлардан илм ўрганиш учун ташриф буюрган толиби илмлар маркази ҳисобланар эди.
Бу ерда бўлажак имом ўз вақтини таълим олиш ва таълим беришга  сарфлади. Бу борада у зотнинг ўзлари шундай дейди: “Мен Дамашқда икки йил мобайнида ёнбошимни ерга қўйиб ухламадим”. Имом Заҳабий ҳам бу ҳақда: “Имом Нававийнинг кеча-ю, кундуз илмга шўнғиганликлари, бу борада қилган тиришқоқликлари, ҳамда уйқуни тарк этганликлари омма орасида зарбул масал қилинади”, деган.


Имом Заҳабий: “Шайхимиз Абул Ҳасан ибн Аттор айтдилар: Шайх Муҳйиддин унга кунда ўн иккита фандан бирданига шарҳлари билан дарс қилишларини айтди.


Бундан ташқари Имом Нававий ўзлари барча дарсларга тегишли бўлган шарҳларни, мушкул ўринларни ҳамда луғатларнинг изоҳларини ёзиб борар эдим. Аллоҳ таоло менинг вақтимга барака берган эди”, деган.


Барча таржима китобларнинг соҳиблари Имом Нававийнинг зуҳд ҳамда тақвода барчага йўлбошчи бўлганликларини таъкидланади.


Ибн Аттор: “Нававий барча вақтини илм олиш, унга амал қилишга сарфлаган киши эди. Бир кеча ва кундузда фақатгина ҳуфтондан сўнг бир луқма таом ва саҳар вақтида бир қултум сув тановул қилар эди”, деганлар.


Муҳаммад ибн Хасан Лаҳмий айтадилар; “Имом Нававийнинг кароматлари жуда кўп бора зоҳир бўлган. Жумладан қулфлар билан беркитилган эшикларнинг очилиши ҳамда яна ўз ҳолига қайтиши.  Кечасида девор ёрилиб унинг ичидан ҳушсурат бир кишининг чиқиб у зот билан яхши амаллар ҳақида субатлашиши каби”.


 Имом Нававийдан жуда кўп китоблар мерос қолган. Жумладан;
 
Шарҳул Муслим.
 
Ровзатут толибийн.
 
Минҳожут толибийн.
 
Риёзус солиҳийн.
 
Ат-тибён фий адаби ҳамалатил Қуръон.
 
Ат-таҳрийр фий алфозит танбийҳ
 
Ал-мажмуъ шарҳул муҳаззаб
 
Ал-ийзоҳ фийл маносик.
 
Бўстонул орифийн.
 
Маноқибуш Шофеъий.
 
Мухтасару асадул ғобати.
 
Одобул муфтий ва мустафтий.
 
Дақоиқур ровза.
 
Тухфату туллобул фазоил.
 
Таҳзийбул асмо вал луғот.
 
Ат-тархис фийл икром вал қиём
 
Ал-арбаъийн ан-нававий ва бошқалар.
 
Бу буюк зот Байтул Мақдисни зиёрат қилиб,  ўз қишлоғи Навога қайтади. Шу ерда отасининг олдида бемор бўлиб шу касаллик сабаби билан вафот этади. Бу ҳодиса ҳижрий 676-йил ражаб ойининг  йигирма тўртинчисига тўғри келади. У кишининг вафотлари  Дамашқ ва унинг аҳлига катта мусибат бўлади. Олти юздан зиёд ҳонадон аҳллари унинг вафотидан мотам тутдилар. Бу хабар Дамашққа етгач шаҳар ва унинг атрофи йиғидан ларзага келади. Мусулмонлар бу зотнинг вафотларидан қаттиқ афсус қиладилар.
 
Ҳурматли ўқувчи Алллоҳ ҳоҳласа биз юқорида ҳаётларини ўрганганимиз буюк муҳаддис олим имом Нававийнинг кўпчилик учун маълум бўлган “Ал-арбаъийн ан-нававий” китобларидага ҳадисларнинг таржимаси ва уларнинг баъзи шарҳларини мунтазам равишда эътиборингизга ҳовола этиш ниятидамиз. Зеро илмга чанқоқ халқимиз оз бўлсада бу ҳадислардан баҳраманд бўлсалар гўзал бўлар эди.
 

Жалолиддин домла Ҳамроқулов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.
 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мулла Қирғиз Машраббой ўғли 1850 йили Ўш вилояти Аравон туманида оддий савдогар хонадонида туғилди.Кейинги авлодлари Мулла Қирғиз ҳазратларини Ўшдан давоми...

4048 13:30 / 19.01.2022
Шайх Муҳаммад Аввома 1940 йилда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида таваллуд топган. 1953 йилдан шайх Муҳаммад Салқинийнинг дарсларида иштирок эта бошлаган. Айни пайтда шайх давоми...

6306 12:57 / 19.09.2018
Ҳиндистон уламоларининг йирик намояндаси, Ислом арбоби, етук аллома, воиз, адиб, мударрис, Бутунҳиндистон мусулмон уламолар уюшмасининг Бош котиби, Каликутдаги давоми...

1336 14:07 / 28.08.2024
Шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда ndash ақоид калом, мантиқ ва усулулфиқҳ илмлари соҳасидаги етук олимдир. Шайх Саъид 1967 йили Фаластиннинг Ҳайфа шаҳрида туғилган, давоми...

3666 10:47 / 29.02.2020
Аудиолар

211122 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10430 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130381 14:35 / 11.08.2021