1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

«Бисмиллаҳ»нинг ҳикмати

20:00 / 25.10.2022 3080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:

– 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.

– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.

– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.

– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.

У эса кулиб:

– Ҳа, шундай, – деди.

– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.

– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим. У эса сўзида давом этди:

– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди. Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.

Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим.

Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:

– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.

Қайтадан жойимга ўтирдим.

– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер.

Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:

– Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун. Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!

У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!

 

 

Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси

«Ҳилол» журналининг 4(41) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотида жуда ҳам қийин шароитда йўлга чиқдилар. Ҳаво жуда ҳам иссиқ эди. Саҳро гўё олов ичида ёнар эди. Сафар эса узоқ давоми...

2907 10:00 / 02.07.2021
Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир шогирди бўлиб, у зот унга тазкия ва талқинга ижозат берган эди. Бир куни у ўғилчасини етаклаб устози зиёратига давоми...

1328 10:03 / 28 май
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб давоми...

2009 11:55 / 02 апрель
Мусулмон бошқа мусулмонга насиҳат қилиши лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Дин насиҳатдирrdquo, дедилар. Саҳобалар Ким учун эй Аллоҳнинг давоми...

987 12:19 / 08 сентябрь