1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ўлим навбат билан ичиладиган қадаҳдир

16:00 / 29.10.2023 1452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1933 йилда Франклин Рузвельт Америка Қўшма Штатларига президент этиб сайланди.


У пайтлар Америкага ҳавас қилиб бўлмас эди. Мамлакат ҳар томонлама касодга учраган эди. Аммо Рузвельтнинг дарди бу эмас эди. Рузвельтни ташвишга солган нарса халқнинг феъл-атвори эди.


Ўша пайтда инсонлар нафақат керагидан ортиқ қўрқоқ, балки қўрқоқликлари инқироздан чиқиб кетишга халақит ҳам қилаётган эди. Рузвельт халққа қилган илк мурожаатида бу қийин вазиятни яхши билишини, иқтисодий таназзулни эътироф қилишини, қуруқ оптимизм ҳақида гапирмаётганини айтди.


Рузвельт Америкаликларни ўтмишдаги қийинчиликларни, фуқаролик урушлари даврини қандай енгиб ўтишганини эслашга ундади. Бу машаққатлардан уларни олиб чиққан нарса улардаги қатъият ва сабот эканлигини таъкидлаб шундай деди:
«Ҳаммасидан илгари ишонч билан шуни айтишим мумкинки, биз қўрқишимиз лозим бўлган ягона нарса, бу қўрқинчнинг ўзидир. Бу қўрқинчнинг номи йўқ. Уни ақл сиғдирмайди, уни оқлаб бўлмайди. У барча уринишларимизни чиппакка чиқаради!».


Мурожаат ўз самарасини берди.


Инсонлардаги феъл-атвор ўзгарди. Табиийки, бу нарса уларнинг фаоллигини ҳам оширди. 
Ишнинг бошида манбалар ўзгармай қолган бўлсада, руҳ ўзгарди.


Ҳаётимиздаги муаммонинг кўлами биз унга қайси нуқтадан боқаётганимизга боғлиқ. Унга таслим бўлишимизга ёки унга қарши туришимизга алоқадор. 


Ҳамма нарса аввало бизнинг замиримизда ўз ҳақиқатига эга бўлади.


Мен юқорида руҳ деганда ҳақиқатини англаб бўлмайдиган, сир бўлмиш руҳни назарда тутмадим. Мен инсон нафсини, иймон-ишончини, қарашларини ва биз бино қиладиган қадриятлар лойиҳасини назарда тутдим.


Мисол учун кишига яқинларини йўқотиш оғир ботади. Бунда солиҳ инсонлар ҳам, золимлар ҳам тенгдир. Ҳатто башариятнинг гултожи бўлмиш пайғамбарлар ҳам бу борада биз билан тенг. Улар ҳам инсон.


Нуҳ алайҳиссалом ўғлини йўқотганида қаттиқ алам чеккан эди. 


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Ҳадича онамиз ва ўғиллари Иброҳим вафот этишганида аламли кўз ёшларини тўккан эдилар. 


Аммо мўъмин билан кофирнинг ўртасида фарқ Аллоҳнинг қадарига таслим бўлиш ёки бўлмасликда намоён бўлади.


Мўъмин мусибатни ҳаёт қонуни деб билади. Ўлим навбат билан ичиладиган қадаҳдир. Аллоҳнинг қадарининг барчасида гарчи бизга ёқмасада, биз учун хайр бор. Ҳаёт давом этиши керак.


Иймонига нуқсон борлар эса мусибат билан бирга яшаб қолишади. Улар қадардан норози, доимо шикоят қилишади. Мўъминнинг розилиги ҳам ўтиб кетган аҳбобларини қайтара олмайди, ишончи озларнинг норозилиги ҳам. Фақатгина улардаги руҳ бошқа-бошқа!


Агар муваффақиятга эришадиган гуруҳга эга бўлмоқчи бўлсангиз, фақатгина таълимнинг ўзи билан кифояланиб қолиб, кишиларнинг руҳиятини унутиб қўйманг. Кўп таълимотлар кишиларни асбобга айлантириб қўяди. Агар бунинг ёнида муҳаббат руҳи бўлса ажойиботларни бунёд қилади.


Тўғри, фарзандларингизни зўрлик билан бўйсундиришингиз, уйингизни хавфга асосланган ҳарбий казармага айлантиришингиз мумкин. Аммо кузатув йўқолса бунда ҳаммаси барбод бўлади.


Аммо уларни муҳаббат билан бўйсундирсангиз уларга ич-ичидан молик бўласиз. Инсонлар сизни яхши кўришса сиз яхши кўрган, сиз амр қилган ишларингизни амр қилинганларини ҳатто ҳис қилмасдан ижро қилишади!


Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 августдаги 03-07/6522-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳафс Аббор деган зот ибн Шубрума роҳимаҳуллоҳ билан дўст эди. Абу Ҳафс Абборнинг бир куни ибн Шубрумага эҳтиёжи тушиб қолди. Ибн Шубрума унинг эҳтиёжини давоми...

2163 09:00 / 07.12.2021
Пайғамбарлар қиссасидаги энг гўзал ҳиссиёт уларнинг ҳам биз каби инсон бўлганидир. Аллоҳ таоло бизга иймон инсон табиатини ўзгартирмаслигини, балки уни тарбия давоми...

1964 12:10 / 02.11.2023
Ҳар сафар нимадир егинг, кийгинг келса, сотиб олаверасанмиСабрни қачон ўрганасанАллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Эй иймон давоми...

2527 13:30 / 22.07.2021
Тасаввур қилингЯқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма давоми...

3869 18:30 / 22.03.2021