1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Каримни ёд олиш ва тиловат қилиш маркази» талабалари мусобақада ғолиб бўлдилар

12:28 / 11.05.2023 1683 pdf Ўқиш режими + -

Байрутнинг Зайдония минтақасида жойлашган Қуръони Каримни ёдлаш ва тиловат қилиш маркази талабалари Байрутда ҳар йили ўтказиладиган «Саййид Шариф Фаиз Абдулҳаким Ҳасан» номи остидаги Қуръони Карим мусобақасида биринчи ўринни қозониб, ғалабага эришдилар. Ушбу мусобақа натижалари жорий йилнинг 9 май сешанба куни эълон қилинди. 


Натижалар қуйидагича:
Ҳифз бўйича биринчи ўринни Ҳамза Ал Ҳож, иккинчи ўринни Зайнаб Шаҳл, учинчи ўринни эса Муҳаммад Муҳаммад Муқбил эгаллади. 


Шу муносаба билан «Қуръони Каримни ёд олиш ва тиловат қилиш маркази» раҳбарияти Байрутдаги Қуръон мусобақасида ғолиб бўлган талабаларни табриклади.


Эслатиб ўтамиз, «Қуръони Каримни ёд олиш ва тиловат қилиш маркази» Қуръонга ихтисослашган вақф кўринишидаги таълим муассасаси бўлиб, «Вақфул Қуръанил Карим хайрия ташкилоти» номи остида фаолият юритади. Ушбу ташкилот Ливандаги Ислом иттифоқи уюшмасига қарашлидир. Унда йигит-қизлар, ёшу қари, эркак ва аёлларга Қуръони Карим ва унга боғлиқ илмларни таълим бериш, ёдлатиш кўзда тутилган. 

 

Мавзуга оид мақолалар
Рабиул аввал ойи мусулмонлар учун алоҳида маҳбуб ойдир. Унда Роббул оламиннинг ҳабиби, оламларнинг сарвари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд давоми...

2146 15:05 / 01.11.2019
Маълумки, Вақф хайрия жамоат фонди, халқимиз орасида ўзаро бирдамлик ва меҳроқибатни кенг тарғиб этиш ва шу йўлда хизмат қилаётганларни рағбатлантириш мақсадида давоми...

2256 17:30 / 24.05.2021
Бутун дунё мусулмонлари учун Рамазон нафақат рўза тутиш, балки муҳтожларга эҳсон қилиш ойидир. Бу ой давомида қилинган эҳсонларга бошқа ойларга нисбатан кўпроқ давоми...

1472 18:00 / 03.04.2023
Жазоир ҳукумати 31 декабрь куни мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли ёпилган Қуръон мактабларини қайта очишга рози бўлди. Бу ҳақда iqna манбаси хабар давоми...

2371 19:00 / 02.01.2021