1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жазоир ҳукумати Қуръон мактабларини қайта очди

19:00 / 02.01.2021 2371 pdf Ўқиш режими + -

Жазоир ҳукумати 31 декабрь куни мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли ёпилган Қуръон мактабларини қайта очишга рози бўлди. Бу ҳақда iqna манбаси хабар берди.

Жазоирнинг Al-Nahar газетаси веб-сайтида ёзилишича, Жазоирнинг Дин ишлари ва вақфлар вазирлиги баёнот бериб, Қуръонга ихтисослашган мактаблар соғлиқни сақлаш тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилишни маъқуллагандан сўнг қайта очилишини эълон қилди.

Баёнотда Вакиллар ва Дин ишлари вазирлигининг минтақавий раҳбарлари ушбу марказларни маҳаллий кенгашлар билан ҳамкорликда назорат қилишлари айтилган.

Жазоирнинг вақфлар ва диний ишлар вазирлиги коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун зарур чораларни кўрмаган мактаблар дарҳол ёпилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Жазоир мусулмон олимлари ассоциацияси бундан олдин коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун соғлиқни сақлаш кўрсатмаларига мувофиқ Қуръон мактабларини қайта очишга чақирган эди.

Уюшма қуйидаги баёнотни берди: «Қуръон мактаблари таълимни тартибга солувчи низомларга тўлиқ риоя қилиш орқали фарзандларимизнинг таълимини қўллаб-қувватлашга тўлиқ ҳисса қўшиши мумкин».

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда Ўзбекистон миллий кутубхонаси делегацияси АҚШда бўлиб, бир қанча йирик кутубхона муассасалари фаолияти билан танишмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар давоми...

2963 09:33 / 15.02.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуси билан Рaмaзoн ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни давоми...

2815 10:14 / 17.03.2023
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги умра зиёратини такрорлаш ва аввалги умра тугаганидан кейин янги лицензия олиш имконияти бекор қилингани ҳамда давоми...

2595 12:30 / 06.01.2022
Пойтахтимизда ташкил этилган Ислом ndash тинчлик ва эзгулик диниrdquo мавзусидаги халқаро нуфузли конференция қизғин суҳбатларга, ўзаро фикр алмашинувларга бой давоми...

1131 17:50 / 15.10.2024