1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Яхшилик қил — 2021» танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди

17:30 / 24.05.2021 2255 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, Вақф хайрия жамоат фонди, халқимиз орасида ўзаро бирдамлик ва меҳр-оқибатни кенг тарғиб этиш ва шу йўлда хизмат қилаётганларни рағбатлантириш мақсадида «Яхшилик қил — 2021» ижодий ишлар танловини эълон қилган эди.

Бугун 24 май куни ушбу танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлими мудири Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг исломий диний-маърифий ташкилотлар ва имом-хатиблар билан ишлаш бўлими бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов ва танловда саралаш босқичидан ўтган иштирокчилар ташриф буюрдилар.

Танлов 3️ йўналишда ўтказилди.

Яхшиликни тарғиб этувчи:

«Энг яхши видеоролик» – 7 000 000 сўм;

«Энг яхши мақола» – 5 000 000 сўм;

«Энг яхши инфографика» – 3 000 000 сўм билан тақдирланди.

«Энг яхши инфографика» бўйича олий ўрин Дилафруз Қурбоновага насиб этди ҳамда ғолиба 3 000 000 сўм пул мукофоти ва диплом билан тақдирланди. Шу номинация бўйича Дилфуза Каримовага шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол» китоблари ва диплом, Абдусамад Салимжонов, Луқмонжон Лутфуллаевлар эсдалик совға ва махсус сертификат билан тақдирландилар.

«Энг яхши видеоролик» бўйича олий ўрин islom.uz порталининг медиа йўналиши ходими Ёрқин Халилга насиб этди. Ғолибга ҳомийлар томонидан 7 000 000 сўм пул мукофоти топширилди. Шунингдек, ушбу йўналишда Бахтиёр Муҳаммад ва Муҳаммад Умарлар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол» китоблари ва диплом билан тақдирландилар.

«Энг яхши мақола» бўйича олий ўринни эса Ҳайитмурод Ережепов эгаллади. Ҳомийлар томонидан ғолибга 5 000 000 сўм пул мукофоти топширилди. Шунингдек, Нилуфар Саидакбарова, Мадина Абдуллаева, Дилмурод Мирзоларга шайх ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол» китоблари ва дипломлар топширилди.

«Яхшилик қил — 2021» танлов ғолибларини тақдирлаш маросими жонли эфирда узатилди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир маъруф садақадир. Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир», дедилар».

Азизлар, яхшилик йўлида ҳамкорлик қилайлик!

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Малайзиялик дастурчилар томонидан ишлаб чиқилган Ҳалолrdquo браузери орқали сайтлардаги контентни фильтр қилиш имконияти пайдо бўлди. Ушбу браузернинг SalamWeb давоми...

2625 17:04 / 29.01.2019
Қадрли юртдошлар Аввало, сиз азизларни, бутун халқимизни улуғ айём ndash муборак Рамазон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак давоми...

1239 04:47 / 30.03.2025
Жазоирнинг алБлида шаҳри чеккасидан жой олган масжид кўпчиликнинг диққатэътиборини умуман ўзига тортмайди. Чунки масжид кўримсизгина бўлиб, у ер остида давоми...

5427 10:07 / 14.01.2019
VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадимги тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири бўлган .Катта Лангар Қуръони, саҳифалари 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май давоми...

2779 17:51 / 07.06.2021