1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Доҳа шаҳрида Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси ташаббуси билан нуфузли анжуман ўтказилмоқда

11:21 / 11.05.2023 1423 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 9-11 май кунлари Қатар давлати сафари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси Бош котиби шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий билан учрашди.


Доҳа шаҳрида жойлашган бош қароргоҳдаги мулоқотда шайх Қорадоғий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмон уммати учун аҳамиятли экани, бу юрт Ислом равнақига беқиёс ҳисса қўшгани, айниқса, Имом Бухорий хизматларини барча мусулмон халқлари юксак эътироф этишини билдирди.


Бош котиб жаноблари юртимиздаги ўзгаришларни кузатаётгани, хусусан Президентимизнинг халқаро минбарлардаги Ислом дини маърифатини кенг тарқатиш борасидаги ташаббусларидан мамнун эканини изҳор этди.


Учрашувда Уйғун домла Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг эзгу тилакларини Шайх Қорадоғийга етказиш баробарида диний соҳадаги ишлар ҳақида маълумот берди.


Шунингдек, икки ташкилот ўртасида меморандум имзолаш, юртимиз уламоларини уюшмага аъзо қилиш, диний соҳа ходимлари учун семинарлар ташкил қилиш, илмий ҳайъатлар тузиш ва муҳим мавзуларда анжуманлар ўтказиш каби масалалар ҳам кенг муҳокама қилинди.


Маълумот ўрнида, Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси 2004 йилда 50 нафар уламо томонидан тузилган. Бош қароргоҳи Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган. Ташкилот мақсади – уламоларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш, уммат олдидаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимМуҳтарам делегациялар раҳбарлариҲурматли Бош котиб жаноблариБарчангизни бугун Кўрфаз араб давлатлари ndash Марказий Осиёrdquo олий давоми...

3434 18:22 / 21.07.2023
Мақола Ҳаж mdash 2019rdquo мавсумида Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари ҳаж ибодатини юқори даражада ташкил давоми...

1994 09:41 / 14.08.2019
Савол Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, мeн 3 хафтадан кeйин имтиҳон топшираман. Бу ҳаётимдаги энг муҳим жараёнлардан бири. Шу сабабли динимизда имтиҳондан олдин давоми...

110758 17:59 / 31.07.2017
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойиrdquo съезди ўз ишини бошлади. Ушбу тадбирда давоми...

2168 09:40 / 11.10.2018
Аудиолар

211022 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021