1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёл кишининг қазо рўзалари кўпайиб кетса, ўрнига истиғфор айтса бўладими?

16:18 / 10.04.2022 3117 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Аёл кишининг қазо рўзалари жуда кўпайиб кетса, тавба қилиб, истиғфор айтса кифоя қиладими?

Жавоб: Бепарволик, дангасалик туфайли қолдирилган рўзалар зиммада вожиб бўлиб тураверади. Уларни адо қилиш фарздир. Тавба, истиғфор билан кечиктирганликнинг гуноҳи кечирилади. Лекин зиммадаги барча қазо рўзаларни тутиб бериш зарур. Қолдирилган рўзаларга одамнинг умри етмаса, қодир бўлганича қазо рўзаларини тутиб, қолганига фидя тўлашни васият қилиш лозимдир. Қодир бўлганича қолдирган рўзаларининг қазоларини тутиш фарз. Бунда фидя тўланмайди, қазонинг кетма-кет бўлиши ҳам шарт эмас.

Узрли аёллар (касаллик, ҳайз ва нифос кўрган аёллар каби) узрлари кетгандан кейин вафот этишса, соғайганидан сўнг ёки ҳайз ва нифоси тўхтаганидан сўнг неча кун яшаган бўлса, ўшанча кунлик рўзанинг ­фидясини васият қилиш зиммаларига лозим бўлади.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҲурматли Шайх ҳазратлари саволим шуки ҳозирда ибодат қилувчилар масжидларга худди яҳудийларни бош кийимига ўхшаш бош кийим кийишмоқда бу бошнинг юқори давоми...

7236 09:05 / 30.11.2017
Шайх жаноблари Сиздек билимли алломаларимизнинг борлигига Аллоҳга минг қатла шукурлар қиламиз. Қуйидаги мазмунда саволим бор эдиЖамоат имомининг китобий давоми...

5941 07:10 / 05.04.2016
САВОЛ Мен Рамазон ойида рўза тутдиму, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим намоз ўқимасангиз, рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақийқатан ҳам шундаймиЖАВОБ давоми...

9592 15:55 / 24.05.2016
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Намозда сажда ояти келган сура ўқилса, сажда қай тартибда амалга ошириладиБу гап бошланғич китобларда ҳам бор. Ушбу давоми...

9448 20:45 / 24.04.2016