1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намоз ўқимасдан рўза тутиш...

15:55 / 24.05.2016 9481 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен Рамазон ойида рўза тутдим-у, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим: намоз ўқимасангиз, рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақийқатан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аввало, мен муҳтарам савол эгасини 30 кун рўзани тўлиқ тутганлари билан чин қалбдан табриклайман. Аллоҳ таоло бошқа рўзадорлар қаторида бу кишининг ҳам рўзасини қабул қилган бўлсин. Бандаларнинг қилган амалларини баҳолаб, «ўқимаганингиз учун рўзангиз қабул бўлмайди», деган кишилар қайси ҳужжат, далилга суянганлари биз учун номаълум. Лекин шуни яхши билиш керакки, барча ибодатлар, барча амалларнинг қабул бўлиши учун асосий шарт иймон-эътиқоддир.

Шу билан бирга, мукаллаф бўлишлик, яъни бало­ғат ёшига етганлик ва ақли-ҳуши жойида бўлишлик шартлари бордир. Бундан кейин яна ҳар бир ибодатга алоҳида қўйиладиган шартлар бўлади. Ана шу шартларга қарайдиган бўлсак, рўза ибодатини қабул қилишга намоз ўқиш шарт этилмаган. Албатта, бу дегани, «рўза тутиб, намоз ўқимай юраверса, бўлади» деган гап эмас. Лекин билишимиз лозимки, рўза ўзи алоҳида фарз бўлган ибодат. У, Исломнинг беш рукнидан бири ҳисобланади ва намоз ҳам ўзи алоҳида фарз бўлган ибодат. У ҳам Исломнинг беш рукнидан бири, балки дийннинг устуни ҳисобланадиган ибодатдир.

Биз, аввало, намоз ўқимаслик, албатта, яхши эмас. Рўзани ўттиз кун ният билан тутган одам учун намоз­ни ҳам ўқимоқлик ниҳоятда осон бир иш ҳисобланади. Шунинг учун барча мўмин-мусулмон биродарларга ўзимиз учун фарз бўлган намозни вақтида чиройли қилиб ўқиб юришимиз лозим эканлигини таъкидламоқчимиз. Лекин фиқҳий маънодан гапирадиган бўлсак, иншоаллоҳ, Рамазон рўзасининг қабул бўлишига ишонамиз. Роббул оламийн қабул қилган бўлсин. Иншоаллоҳ, бундан кейин намозларни ҳам вақтида ўқиб, рўзани ҳам ўрнида тутишни насийб қилган бўлсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари Кичкина сувратларга оид ҳукмларни айтгансиз. Сувратларга тушиш ва уларни сақлаш мумкинми Жоҳилият даврини ёки шунга давоми...

4322 16:26 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли Зикр аҳли, излаш хизматидан фойдаландим жавоб чиқмади. Алҳамдилуллаҳ намозни ўқишни бошлаб секинсекинлик билан барча қоидаларини давоми...

3084 10:18 / 09.12.2018
СаволАссалому алайкум Халқ орасида сафар ойи кирганда тўй қилиб бўлмайди деган гаплар юради. Бу гаплар ўринсиз эканлигини билсамда аниқ исботини келтириб давоми...

6221 09:45 / 31.10.2017
Йигирма ёшимда икки фарзандимдан ажрадим. Аммо сабр қилдим, оналик бахтига мушарраф этгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтдим. Бола гўдаклигида оламдан ўтса, отаонаси давоми...

4204 21:01 / 24.04.2016
Аудиолар

211068 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130329 14:35 / 11.08.2021