1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг фирқаси

17:00 / 30.03.2022 2715 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўша кунлар худди кечагидек ёдимда: масжидларимиз ўғит омборига айлантирилган, баъзилари эса ҳеч ким қарамаганидан хароба бўлган даврлар эди... Муборак Рамазон ойи келганида бирон киши рўза тутганидан хабар топилса, мажбурлаб оғзи очиртирилар, таровиҳ намозлари ҳақида-ку умуман гапирмаса ҳам бўлади. Динга чин ихлослари туфайли шу оғир вазиятда ҳам падари бузрукворимиз уйимизда ифторликлар ташкил қилар, ифторликдан кейин эса таровиҳ намози ўқиларди. Маҳалламизнинг камсуқум, камгап имоми Абдураҳим мулла бобонинг қилган қироатларига қулоқ солиб, ўша пайтда анча-мунча ёд ҳам олган эдим.

Йиллар ўтди. Биз ҳам улғайиб, олий маълумотли бўлдик. Замона тақозоси деб, коммунистик партия аъзолигини ҳам қабул қилдим. Юқори лавозимларда ҳам ишладим. Қайсидир хўжаликда мутахассислигим бўйича ишлаб юрганимда бир куни отам мени кўргани келиб қолдилар. Қўлларида бир нечта суралар ёзилган китобча бор эди. Китобчани менинг олдимга қўйиб, гап бошладилар:

– Ўғлим, ўқиб, халқнинг назарига тушганингиз бизни хурсанд қилади, албатта. Лекин мана бундай китобларни ҳам ўқиб туриш ёдингиздан чиқмасин, – деб стол устидаги китобчага ишорат қилдилар. – Сизнинг фирқангизнинг таг-замини йўқ, бир «пуф» дейишдаёқ йўқ бўлиб кетиши ҳеч гап эмас. Аммо Аллоҳнинг фирқаси сал кам ўн тўрт асрдан бери қанча «бўрон»лар, дин душманларининг тазйиқларига қарамай солиҳ инсонларнинг қалбидан чуқур ўрин олиб келяпти. Бу ҳақиқатни унутмаслигингизни хоҳлардим!

Ўшанда фарзандлик бурчимдан келиб чиқиб, отамнинг гапларига «хўп-хўп» деб ўтирган бўлсам ҳам ичимда ёши бир жойга бориб қолган одам коммунистик партиянинг қудрати нечоғлик эканини қаердан ҳам билсин деб ўйлаган эдим.

Орадан йиллар ўтди. Юртимиз мустақилликка эришди. Ташландиқ масжидлар ободонлаштириш билан бир қаторда, янгидан-янгилари қурилди, қурилаяпти. Таассуфки, бу кунларни кўриш Абдураҳим мулла бобо, падари бузрукворимиз каби қалбида дин қайғуси бўлган кўплаб инсонларга насиб этмади. Бугунги ўзгаришларни кўриб, ўшанда ўзимча назарга илмаганим «оми» отамнинг нечоғлик ҳақ эканларига минг чандон амин бўлдим. Ҳа, Аллоҳнинг фирқаси то Қиёматгача боқий экан!

Қурдош ҳожи Мамасолиев

«Ҳилол» журналиниг 1(34) сонидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса давоми...

2706 03:30 / 12.04.2023
СаволТарих китобларда Мовароуннаҳр ерларида ўтмишда қудратли ва улкан Хоразмшоҳлар давлати бўлгани, у ниҳоятда гуллабяшнагани ҳақида ёзилган. Бу давлатнинг давоми...

3472 18:33 / 08.08.2020
Сингапур давлатининг биринчи ҳижоб кийимидаги аёл Президент Ҳалима Яқуб ҳисобланади. Унинг асосий позицияси .Экстремистик терроризм ва исломофобия, га қарши давоми...

4541 11:30 / 12.11.2019
Савол рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсиларЖавоб улар қуйидагилардир1. Беморлик. Ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, давоми...

1994 16:09 / 20.05.2020