1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ислом олами бошига кўп мусибатлар тушган

17:00 / 28.12.2021 3343 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни ҳар қандай ҳолатда кучли, дадил ва собитқадам бўлишга чақиради. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

«Бўшашманглар! Маҳзун бўлманглар! Агар мўмин бўлсаларингиз, сизлар устунсизлар». (Оли Имрон сураси, 139-оят).

Эй мусулмонлар! Ҳеч бўшашманглар, заифлашманглар, сизга етган мусибатларга, бошингизга тушган оғирликларга хафа бўлманглар:

«Агар мўмин бўлсаларингиз, сизлар устунсизлар».

Чунки ақийдаларингиз устун, пок, олий. Ягона Аллоҳга ишонасизлар ва Унга бандалик қиласизлар. Улар эса турли-туман бут-санамларга, урф-одатларга, ўзларига ўхшаган одамларга эътиқод этадилар ва ўшаларнинг розилигини топиш илинжида ибодат қиладилар. Сизларнинг ҳаёт йўлланмангиз Аллоҳ таолонинг ҳузуридандир. Улар эса ўзлари тузиб олган ёки ўзларига ўхшаган одамлардан олинган «йўлланма»га амал қиладилар. Сизлар Аллоҳнинг ер юзидаги халифаларисиз. Улар ҳаётининг мазмуни еб-ичишдан иборат бўлган ҳайвон мисолидирлар. Сизлар дунёда ҳаммани ҳидоятга даъват қилувчиларсиз. Улар зулматга, залолатга чақирувчилардир. Сизлар икки дунё саодатига эгасиз. Улар икки дунё бадбахтлигига эгадирлар.

Агар сизлар ҳақиқий иймонли бўлсангиз, доимо устунсиз. Агар сиз ҳақиқий мўмин бўлсангиз, бўшашманг ва хафа бўлманг.

Тарих давомида мусулмонлар ҳақиқий иймонли бўлган чоғларида ва бу ҳақиқатни ўзлари тушуниб етган даврларида доимо устун бўлганлар. Агарчи ҳарбий жиҳатдан, куч-қувват бобида мағлубиятга учраб турган бўлсалар ҳам.

Ислом олами бошига кўп мусибатлар тушган. Масалан, мўғуллар Ислом оламининг кўп қисмини босиб олиб, узоқ муддат ўз ҳукмларини ўтказдилар. Мусулмонлар ҳарбий жиҳатдан мағлуб бўлганларига қарамай, ғолиб мўғулларга нисбатан ўзларини устун ҳис қилар эдилар. Ўзларини ҳақиқий мўминлар деб билиб, мўғулларни кофир-мушрик, ҳеч нарсага арзимайдиган бир паст халқ деб тушунишарди. Ақийда, ахлоқ, одоб, инсоний муомалалар, ибодат ва бошқа кўпгина масалаларда ўзларида илоҳий кўрсатмалар борлиги ила фахрланишар ва душманларига юқоридан қарашар эди. Айни чоғда, ўзларидан ўтган баъзи камчиликлар учун бошларига мусибат етганини, шу боис мўғуллардан мағлуб бўлганликларини тушуниб, ўша камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилганлар. Бунга юз йиллаб вақт керак бўлган. Охири мусулмонлар мўғулларни енгиб, ўз ҳукмларини қайта тикладилар. Ғолиб халқ дунё тарихида биринчи бор мағлуб халқнинг динига кирди.

Худди шунга ўхшаш ҳодиса салбчилар устида ҳам бўлди. Европалик масиҳий босқинчилар катта куч билан Ислом оламининг қалбини босиб олдилар. Улар ер юзида битта ҳам мусулмонни қўймасликни ўзларига мақсад қилиб олган эдилар. Ҳарбий жиҳатдан ғолиб чиққан тараф сифатида юз йиллар давомида мазкур мақсадларини амалга ошириш учун қаттиқ тиришдилар.

Мусулмонлар эса уларга юқоридан қарар, ўзларини устун сезар эдилар. Уларга залолатга кетган кофирлар, иймондан бебаҳра бечоралар деб қарардилар. Оқибатда мусулмонлар ўз ҳукмларини қайта тикладилар ва аксинча, босқинчиларнинг кўплари Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлдилар.

Ҳозирги кун мусулмонлари айнан ушбу ҳис-туйғуга, ҳақиқий мўминликни ва шу туфайли бошқалардан устун эканликларини тушуниб етишга муҳтождирлар.

Эй мусулмонлар! Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, бўшашманг, хафа бўлманг, дунёнинг иши ўзи шундай.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Билингки, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир ва албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир, Моида сураси, 98оят. Ҳалолҳаром ҳақидаги оятлардан сўнг бу давоми...

943 19:00 / 20 май
.Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан кўра золимроқ ким бор Албатта, золимлар зафар топмаслар, Анъом сураси, давоми...

839 19:00 / 09 сентябрь
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Улар орасида Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юрит. Уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ва улар сени Аллоҳ давоми...

1117 19:00 / 15.10.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ушбулар Роббинг сенга ваҳий қилган баъзи ҳикматлардир. Аллоҳ билан бирга ўзга илоҳ қилма. Яна давоми...

1350 19:00 / 02.04.2024
Аудиолар

213453 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132667 14:35 / 11.08.2021