1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Оз ухлаш солиҳ зотларнинг одатидандир

16:00 / 28.12.2021 2829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Омматан мусулмонларга, хусусан толиби илмларга вақтларини кўп ухлаш билан зое қилиб юбормасликлари лозим бўлади. Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларга иқтидо қилишлик бор. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом), албатта Парвардигорингиз сиз ва сиз билан бирга бўлган кишилардан иборат тоифа (яъни, саҳобаларингиз гоҳо) кечанинг учдан иккисидан озроғида, (гоҳо) унинг ярмида ва (гоҳо) учдан бирида (бедор бўлиб, намозда) туришларингизни билур» (Муззамил сураси, 20-оят).

унингдек, бу буюк имомларимиз ва салафи солиҳларимизнинг ҳам одатларидандир.

Имом Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бизга имом Абу Ҳанифанинг қирқ йил беш вақт намозни бир таҳорат билан ўқиганлари, уйқулари ўтирган ҳолатларида бўлиши, пешин ва аср оралиғида бир лаҳза ором олишлари, қиш пайтида туннинг аввалида бир лаҳза ухлашлари ва Қуръони каримни икки ракатда жамлашларининг хабари етиб келган».

Яна айтадилар: «Абу Ҳанифа одамларнинг энг билимдонидир». Бошқа бир ўринда: «Фиқҳда Абу Ҳанифага ўхшаган бирор кишини кўрмадим», деганлар. («Тобақотул кубро» асарида келган 1/46-бет).

Ҳасан ибн Аммора роҳимаҳуллоҳ Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ вафот этганларида, у зотни юваётиб, шундай деганлар: «Аллоҳ сизни мағфират қилсин! Ўттиз йилдан бири оғиз очмадингиз (яъни, кундузи рўзадор бўлдингиз) ва қирқ йил тунда ёнбошингизни ерга қўймадингиз». (Имом Заҳабийнинг «Маноқибу Аби Ҳанифа» китобида келган 13-бет).

Имом Ҳаммоний роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Абу Ҳанифани олти ой лозим тутдим. У зот бомдод намозини хуфтон намозининг таҳорати билан ўқир эдилар ва ҳар кеча Қуръони каримни саҳар вақтида хатм қилар эдилар». (Имом Заҳабийнинг «Маноқибу Аби Ҳанифа» китобида келган 13-бет).

Имом Муҳаммад ибн Салама роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний тунни уч қисмга тақсимлаган эдилар: ўхлаш учун бир вақт, намоз учун бир вақт ва дарс қилиш учун бир вақт. У зот саҳар вақти доим уйғоқ бўлар эдилар. У зотга: «Нега ухламайсиз?», деб сўрашганда «Қандай қилиб ухлаймиз, ахир одамлар бизга ишониб уйқуга кетган бўлсалар?! Улар: «Бошимизга бир иш тушса, уни унга олиб борамиз, у унга ечим топиб беради», деб айтадилар. Агар ухласак, бунда динни зое қилишлик бор», деб жавоб берганлар. («Булуғул амоний» китобида келган 59-бет). 

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ Шайхул Ислом Муҳйиддин Яҳё ибн Шараф Нававий роҳимаҳуллоҳ ҳақларида шундай айтадилар: «У зот 631-ҳиж. йилда Нава шаҳрида дунёга келдилар. 649-ҳиж. йилда Дамашққа келдилар. У ерда «Роваҳийя» мадрасасида мадраса нонидан танаввул қилиб кун кечирдилар. У зот айтадилар: «Икки йил ёнбошимни ерга қўймадим». Бу орада у зот «Танбеҳ» асарини тўрт ярим ойда ёд олдилар ва йилнинг қолган вақтида «Муҳаззаб» асарининг тўртдан бирини устозлари Камол Исҳоқ ибн Аҳмад роҳимаҳуллоҳга ёддан ўқиб бердилар». («Қийматуз замон» 71-бет ва «Тазкиротул ҳуффоз» 4/1472 китобларида келган).

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг

«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан.

Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сир омонатдорлари, мол омонатдорларидан камроқдир, демишлар қадимда. Агар бу сўзни молингизга омонатдорлар ҳам ниҳоят даражада ноёб бўлиб қолган бугунги давоми...

1278 09:52 / 12.08.2025
Бир дурадгорнинг устахонаси бор экан. У ҳар куни кечқурун ишини тугатгач, асбобларини дастгоҳнинг устида қолдириб, устахонани қулфлаб кетар экан. Бир куни у давоми...

5758 17:00 / 22.12.2020
Бутун оламлар Холиқи бўлмиш Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инсоният ичидан ўз рисолатига танлаб олди. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ давоми...

4328 14:52 / 27.01.2024
Мўғулларнинг Бағдодга киргандан сўнг қилган энг ёмон иши китоб ва кутубхоналарни ёққани ва дарёга ташлаганидир.Бағдод бир неча йиллардан сўнг қайтариб олинди. давоми...

2247 11:00 / 03.10.2021