1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар

07:05 / 15.11.2018 3085 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Тавба сурасида бундай деб марҳамат қилади:

ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ

«Сен: «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг Хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар», деб айт» (51-оят).

Яъни «Бизга нима етса ҳам, Аллоҳдан етади. Аллоҳ таоло бизга нимани битган бўлса, ўшани кўрамиз. Аммо оқибатимиз яхши бўлиши, Аллоҳ бизга ғалабани ёзиб қўйгани ойдек равшан. Ўша ғалабага эришиш йўлида дуч келинадиган қийинчилик ва машаққатлар бизни ютуқларга элтувчи воситалардир. Шу тарзда Аллоҳ бизни синаб кўради».

«У бизнинг Хожамиздир».

У бизга доимо ёрдам беради. Бизни доимо Унинг Ўзи сақлайди.

«Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар».

Ҳа, улар фақатгина Аллоҳнинг Ўзигагина суянсинлар. Аллоҳнинг қазою қадарига ишониш ва Унга таваккул қилиш тайёргарлик ва ҳаракатга зид эмас. Балки Аллоҳнинг амрини бажо келтиришдир. Аллоҳнинг амрини бажармаган ва ҳаракат қилмаганлар ҳеч қачон таваккул қилмаган (суянмаган) бўладилар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло жамиятга хавфхатар солувчиларнинг ҳукми ҳақида Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши уруш давоми...

2107 19:00 / 12.09.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Таврот нозил қилинишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бану Исроилга ҳалол давоми...

3528 19:00 / 02.11.2021
Аллоҳ таоло Мулк сурасида марҳамат қилади .У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди. У ўта иззатлидир, ўта давоми...

4363 15:09 / 05.11.2018
.Эй иймон келтирганлар Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилманг. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас, Моида давоми...

1509 19:00 / 02.04.2025