1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Мулла Абдулбоқи тўра Мавлонхон тўра ўғли

19:00 / 21.12.2021 2195 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мулла Абдулбоқи тўра Мавлонхон тўра ўғли 1903 йил Наманган шаҳри, Чуқур кўча даҳаси (ҳозирги Хожам қабри маҳалласи)да зиёлилар оиласида дунёга келди. Насаби бир томондан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, иккинчи томондан эса хожа Имин эшонга (Шайхонтоҳур авлодлари) етиб боради.

Унинг отаси Мавлонхон тўра (1880-1937) ўша даврнинг кўзга кўринган илм аҳлларидан бўлиб, шўролар даврида қатағон қурбони бўлган.

Абдулбоқи тўранинг бобоси Эшонхон тўра ва катта бобоси Имин хожа эшонлар ўз даврининг кўзга кўринган олими ва фозилларидан бўлишган.

Абдулбоқи тўра эл-юрт орасида Боқихон тўра исмлари билан машҳур бўлган. Шу боисдан ўқувчиларга халқ орасидаги исмлари билан таништиришни лозим топдик.

Боқихон тўра болалигидан зийрак, илмга ташна бола эди. У дастлабки диний таълимни отаси Мавлонхон тўрадан олади. Отаси Боқихон тўрадаги илмга муҳаббат ва салоҳиятни кўриб, уни Хўжа Амин мадрасасига ўқишга беради. У маълум муддат Умар Охунд қори домла хизматларида бўлиб, таҳсил олади. Боқихон тўра 16 ёшида ҳофизи Қуръон бўлиб етишади ва масжидда хатми Қуръонга имомликка ўта бошлайди.

Боқихон тўра тафсир, ҳадис, фиқҳ ҳамда ақоид каби илмларини ўрганиш мақсадида, Собитхон тўра Абул-Маъоний (1866-1928) ва Кароматхон (1894-1984) эшон домлаларда таълимни давом эттиради. У устозларидан араб тили сарф ва наҳвни, форсий ва туркий тилларни мукаммал эгаллайди.

Афсуски, қатағон даври буларнинг оиласини ҳам четлаб ўтмади. Шўролар 1937 йили отаси Мавлонхон тўрани Андижонда отувга хукм қилиб қатл этади. Уй жойларини эса мусодара қилиб юборади. Шафқатсиз давр синовларидан омонда қолиб, жуда оғир кунларни бошидан кечирган Боқихон тўра қийинчиликда улғаяди. Шундай бўлсада, Боқихон тўра таълим олишдан ва илм-маърифат тарқатишдан тўхтамади. Унинг қўлида жуда кўплаб аҳли илмлар таълим олиб, юрт равнақи ва халқ фаровонлигига хизмат қилишди. Улардан бири Довудхон қори домла, тошкентлик Зокирхон қори домла ва мулла Абдулҳамид домлалар ва бошқалар.

Замондошлари Боқихон тўрани шундай хотирлайди: «Тўра домла халқ орасида обрў-эътиборли киши бўлсалар ҳам ўзлари камтар, самимий ва ҳалим киши бўлганлар. Боқихон тўрам Қуръон ва суннатни маҳкам ушлаган, илмли ва тақводор киши бўлиб, фақирона ҳаёт кечириб умргузаронлик қилганлар».

Боқихон тўра 1991 йилда оламдан ўтдилар. У киши шаҳарнинг катта қабристони «Мавлавий» мозорига дафн этилди.

Боқихон тўранинг оиласи ва фарзандлари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.

Боқихон тўра амакилари Саид Бурхон тўранинг (вафоти 1922 йил) қизлари Сумаййяхон ойим билан турмуш қурган. Улардан 4 та ўғил, 3 та қиз фарзанд бор.

Фарзандлари Иброҳимхон (1932-2019), Мубашширхон (1948), Камолхон (1954), Анасхон (1957-2020) тўралар[1]. 

  

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи, 

Чиноз тумани Олмазор қўрғони. 

[1] Ушбу маълумотлар Боқихон тўра авлодларининг шахсий архивидан олинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али Абдуллоҳ ибн Мусо Байҳақий алХусравжирдий 384 сана Шаъбон ойида тавваллуд топдилар. Ҳофиз, Шофеъий мазҳабининг фақиҳи, ҳар хил илмларнинг давоми...

3980 21:59 / 27.04.2017
Ҳофиз, муҳаддис, илм талабида юрт кезган Абу Имрон Мусо ибн Қурайш ибн Нофеъ Тамимий Бухорий.Абу Нуъайм, Али ибн Айёш, Ҳимсий, Муслим ибн Иброҳим, Исҳоқ ибн Бакр ибн давоми...

1390 11:00 / 10.01.2021
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Дўстмуҳаммад Насриддинов домланинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишиб чиқамиз.Дўстмуҳаммад давоми...

6036 16:20 / 21.02.2018
mdash Муфтий ҳазратлари Ўзингизга аён, ҳозир шундай бир пайтда яшаяпмизки, ҳаётимизда йиғилиб қолган кўплаб чигил ва мавҳум муаммолар хусусида рўйрост, ошкора давоми...

785 14:51 / 24 апрель
Аудиолар

120683 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7054 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42257 14:35 / 11.08.2021