1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Географ олим, тарихчи ва дунё харитаси муаллифи

10:50 / 14.08.2023 3829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оламга тақдим этилган илк жўғрофий харита мусулмон (географ) олими ва тарихчиси Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Идрис томонидан чизилган. «Шарифи Идрисий» номи билан машҳур бўлган ушбу харита 1154 йилда чизилган ва халқаро даражада эътироф қилган. 


Олим қўлида чизган харитаси билан сунъий йўлдошлару фазовий агентликларни ортда қолдирган. Идрисий ҳижрий 493 йилда Марокашда туғилган ва ҳижрий 559 йилда вафот қилган. (arabicuz)


Ушбу буюк географ ва картографга ҳурмат кўрсатиб, АҚШнинг NASA (National Aeronautics and Space Administration) космик ташкилоти Плутон сайёрасининг Планум йўлдошининг машҳур тоғли қирғоғини «ал-Идрисий тоғлари» деб номлади.


Ёшлигида Идрисий Шимолий Африка ва Андалусиянинг кўплаб жойларини зиёрат қилган. У ҳар икки вилоят бўйича аниқ маълумот тўплаган. Идрисий турли фанларни, хусусан, географияни ўрганиш учун Кордовада қолишга қарор қилди. Ўқишни тамомлагандан сўнг у Кордовани тарк этди ва 16 ёшида Ғарбий Европа, Шимолий Испания, Португалия, Франциянинг Атлантика қирғоқлари, Англия жануби ва Кичик Осиёга саёҳат қилди. Кейинчалик у дунёнинг турли бурчакларига янада кенгроқ саёҳатларни амалга оширди. У ҳар сафар саёҳат қилганида ўзи билан иккита нарса олиб юрарди. У қалам ва қоғоз бўлиб, улар билан борган барча жойларида кўрганлари ва эшитганларини ёзиб борарди.


1145 йилда у Сицилиянинг Норман қироли Рожер II саройига таклиф қилинган. Рожер II араб ва юнон муаллифларининг илмий ва фалсафий асарларини лотин тилига таржима қилишни молиялаштирган заковатли ва интеллектуал қирол сифатида танилган эди. Идрисий ва унинг ажойиб саёҳатлари ва географик асарлари ҳақида эшитгач, унга Сицилияга таклиф қилинган хат юборади. Идрисий қирол Рожер II билан учрашиб, оролда қолишга рози бўлади.


Географ унга ерни тасвирлаш учун тухумдан фойдаланиб, Ернинг фазодаги ҳолатини тушунтирди. Идрисий ерни худди осмондаги ер галактикалар билан ўралгани каби, оқ қобиқ билан қопланган тухумга қиёслаган. Рожер II  ундан ўзи учун дунё харитасини чизишни сўради ва унга бу буюк лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ҳамма нарсани беришга ваъда берди. Идрисий таклифни қабул қилди. У мақсадига эришиш учун босқичма-босқич ва жуда эҳтиёткорлик билан ишлади.


Идрисий қилган биринчи иши унга вазифани бажаришда ёрдам бериш учун 12 кишидан иборат жамоа тузиш бўлди. У янги навигация техникаси, математика ва картографияни тушунганларнинг энг яхшисини танлади. Унинг назорати остида 12 киши ўша вақтда маълум бўлган навигация технологияси ҳақида ҳамма нарсани ўқиб чиқишди, ўқиганларини ёзиб олиб, ҳисоб-китоблар қилишди ва маълумотларни тўплашди.


У қилган иккинчи иши, саёҳатлар ҳақида маълумот тўплашдан ташқари, турли ҳудудларга ташриф буюрган денгизчилар билан суҳбатлар асносида маълумот тўплаш эди. Аммо қирол Рожер II учун бу етарли эмас эди, у кўпроқ янгликлар, кашфиётларни хоҳларди. Шунда қирол ўз кемаларини аниқланмаган, номаълум ҳудудларга жўнатишга қарор қилди. Идрисий бу вазифани бажариш учун жасур ва тажрибали денгизчилар ва энг яхши чизмачиларни бирлаштирди. Улар дунёнинг турли бурчакларига юборилдилар. Улар Яқин Шарқ, Узоқ Шарқ, Евроосиё, Африка ва “осмондан қор ёғадиган, қуёш ҳеч қачон порламайдиган қишки мамлакатдан” (бу Исландия ёки Гренландия бўлиши мумкин) қайтгач, кўрганларини батафсил тасвирлаб берардилар ва чизмаларини тақдим этдилар. Буларнинг барчасини 12 нафар ёрдамчи ёзиб борарди.


Идрисий дунё харитасини ва дунё ҳеч қачон кўрмаган географик китобни тузишдан бошлади. Унинг Сицилияда 15 йил давомида хизмат қилиши натижасида учта асосий географик иш бажарилди: дунё харитаси чизилган кумуш планисфера, шунингдек, ерни шимолий қисмига бўлиш натижасида ҳосил бўлган 70 қисмдан иборат дунё харитаси тузилди. Экваторни тенг кенгликдаги 7 та иқлим зонасига ажратди, уларнинг ҳар бири узунлик чизиқлари бўйича 10 та тенг қисмга бўлинди. Ниҳоят, планисферанинг калити сифатида мўлжалланган географик матн тайёр бўлди.


Идрисийнинг тавсифий географияга оид буюк асари «Китабур Ружари» («Рожер китоби» ёки лотинча: «Табуле Рожериана») номи билан машҳур. Кумуш планисфера йўқолган, аммо хариталар ва китоблар сақланиб қолган. Шунингдек, у тавсифий ва астрономик географияни бирлаштиришга ҳаракат қилди. Ушбу буюк географ ва картографга ҳурмат кўрсатиб НАСА Плутоннинг Планум йўлдошининг машҳур тоғли қирғоғини «ал-Идрисий тоғлари» деб номлади.

Бобур Аҳмад тайёрлади.

 

Муаллиф
Бобур Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фиқҳий масалалар бўйича машҳур, маъруф ва мўътараф бўлган тўрт мазҳаб ndash ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳаблари ҳақ эканлигига, уларга эргашиш давоми...

5243 16:30 / 04.04.2017
биринчи мақола Абдулҳамид ибн Абдулазиз ибн Кишк 1933 йил 10 март, ҳижрий 1351 йил 13 Зулқаъда ойида Миср шимолидаги Буҳайро муҳофазаси Шуброхит шаҳрида ўртаҳол оилада давоми...

1763 14:00 / 25.08.2022
Бу улуғ имомнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Тусий Абу Ҳомид Ғазолий. У киши Тус вилоятининг ҳозирги Машҳад Тобарон номли шаҳарида 450 ҳ.с.да давоми...

28722 21:59 / 27.04.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳи роббил аъламин, вассалоту вассалому аъло хайри халқиҳи Муҳаммад ва аъло олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Азиз давоми...

1998 13:40 / 20.05.2024
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10430 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021