1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Қуллар орасидаги шаҳзода

12:33 / 31.03.2021 1854 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Америкалик профессор Эдвард Кертис «Encyclopedia of Muslims-Amerikan History» (Америка мусулмонлари тарихи энциклопедияси) асарида Америкага қул сифатида олиб келинганлар орасида илмлилари бўлганлиги айтилади. Бунинг асосий сабаби, Ғарбий Африкада Қуръон таълимоти бўйича билим масканлари фаолият юритган. Шунинг учун Америкага биринчи олиб келинган африкаликларнинг ёзувлари араб тилида бўлган. Бу ёзувлар асосан Қуръон оятларидан иборат бўлиб, улар ҳозирги кунгача музейларда сақланади.

Амир Абдураҳмон Иброҳим ибн Сурий Ғарбий Африкадаги Тимбо шаҳрида таваллуд топган. Отаси Иброҳим ибн Сурий Ғарбий Африкадаги ҳозирги Гвинея ҳудудида жойлашган Фута-Жаллон мусулмон ўлкасини раҳнамоси бўлган. Абдураҳмонни отаси Малидаги Ислом маркази бўлган Тимбукту шаҳрига таҳсил олиш учун юборади. 1788 йили уни қул савдоси билан шуғулланувчи инглизлар бир қанча эркагу аёллар билан асир олиб, Америкага олиб кетишади. Шундай қилиб, амир Огаё штатида Томес Фостер номли оқ танли христианнинг тамаки даласида қул бўлиб хизмат қилади. Амир Абдураҳмон қулчиликнинг турли қийинчиликларига дучор бўлади. Лекин бошқа мусулмонлар сафдошларидан фарқли ўлароқ, ўзи билан бирга келганларга Қуръондан сабоқ беради. Бир неча вақт ўтгандан кейин амир Абдураҳмон Огаё штатидаги мусулмонларнинг имомига айланади. Сўнгра унинг номи АҚШнинг барча ҳудудларидаги қуллар орасига тарқалади. У ўзи ва ватандошларининг у ерда кўраётган азоб-уқубатлари ҳақида уйига хат ёзиб жўнатади. Бу хатнинг нусхаси бир журналист орқали Томас Рид номли сенатор қўлига тушиб қолади. Хат араб тилида бўлгани учун уни Марокаш элчихонасига жўнатади. Марокаш элчиси хатни Марокаш подшоҳи Мулай Абдураҳмон Абдулфазл ибн Ҳишом Алавийга юборади. Подшоҳ бу таъсирли хатни ўқиб, дарҳол Америка президенти Жон Куинси Адамсга бу мусулмон амирини озод қилишни талаб қилиб, йўллайди. Америка президенти уни аёли билан озод қилишни маъқуллайди. Бу мусулмон амирининг номи Американинг барча ҳудудларига овоза бўлади. Қуллар ҳам амир каби озодликка чиқишни орзу қиладилар. Амир Абдураҳмонни 9 нафар фарзанди бўлган. Улар ҳам отаси каби қулчиликда кун кўрганлар. Уларнинг ҳаммасини хўжайинларига пул тўлаб озод қилиш учун бутун Америка штатидан талаб қилинган пулни ярмини аранг тўплайди. Амир Абдураҳмон кўп йиллардан буён фарзандлари билан бир дастурхон атрофида ўтиришни қўмсаб, мақсадига эришиш учун йиққан пулларини ташлаб, рафиқаси билан туғилган юрти Африкага келади. Суюкли ватанига қайтганидан сўнг 1829 йили Абдураҳмон ибн Иброҳим Сурий бу ёруғ олам билан видолашади. Унинг таъсирли тарихидан сўнг Америкадаги қора танли қулларни озод қилиш ишлари бошланади. Америка конгресси кутубхонасида амир Абдураҳмонни — остига «Унинг исми Абдураҳмон» деб араб тилида ёзилган портрети сақланади. Балки бу амр динини ҳамда маданиятини куч билан ўзгартираман деганларга ўрнак учун ёзиб кетгандир. Уларга азоб берганларнинг ҳаммаси ўлиб, унут бўлишди, лекин амирнинг ёзувлари уларнинг жирканч қилмишларига гувоҳ бўлиш учун сақланиб қолди.

1976 йили америкалик профессор Терри Алфорд амир Абдураҳмонни ҳаётини тарихий ҳужжатлар асосида «Қуллар орасидаги шаҳзода» номли асарини ёзган. 2007 йили эса Андреа Калин номли режиссёр бу асар бўйича ҳужжатли фильм суратга олган.

Абдураҳмон ибн Иброҳим Сурийнинг қўлёзмалари ҳозирги кунгача АҚШнинг музейларида сақланади.

«Ислом умматининг 100 буюк шахси» асари асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У кишининг тўлиқ исмлари Муҳаммад Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Солиҳ ибн Саъид ибн Абдуллоҳ ибн Фурфурий адДимашқий алҲанафий бўлиб, Шом диёридаги машҳур Бани давоми...

1393 17:00 / 17.02.2023
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат юртимизда, балки бутун Ислом оламида тан олинган олим эди. Ҳаётини муқаддас динимиз арконларини ўрганишга ва тарғиб давоми...

1035 14:00 / 16.10.2023
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг диний қарашлари ҳақида жуда кўп ёзилган ва ёзилмоқда. Бироқ буюк алломанинг иқтисодий тафаккури ҳам айнан шундай юксак давоми...

1318 13:30 / 07.06.2023
Уламолар айтадилар.Агар бир одам намоздан лаззатланишни сезмай қолган бўлса ва уни кечикиб адо этиб дангасалик қилаётган бўлса, Қуръони каримни борган сари кам давоми...

4206 09:00 / 22.08.2021
Аудиолар

120575 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7051 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42176 14:35 / 11.08.2021