1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Таҳоратнинг илмий жиҳатдан исботланган олти фойдаси

16:30 / 19.12.2021 3061 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тананинг покланиши руҳни мустаҳкамлайди ва бу бандани Аллоҳга яқинлаштиради. Чунки Аллоҳ таоло покликни севади.

Поклик — исломнинг асосий қисми бўлиб, унга катта эътибор қаратади. Дунёдаги ҳар бир мўмин-мусулмон намоз ўқишдан аввал таҳорат олади. Бу намозни бошлаган тана аъзоларини ювишнинг оддий, аниқ ва фарз намунасидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلاةِ فاغْسِلُواْ وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُواْ بِرُؤُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَينِ وَإِن كُنتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُواْ وَإِن كُنتُم مَّرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاء أَحَدٌ مَّنكُم مِّنَ الْغَائِطِ أَوْ لاَمَسْتُمُ النِّسَاء فَلَمْ تَجِدُواْ مَاء فَتَيَمَّمُواْ صَعِيدًا طَيِّبًا فَامْسَحُواْ بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُم مِّنْهُ مَا يُرِيدُ اللّهُ لِيَجْعَلَ عَلَيْكُم مِّنْ حَرَجٍ وَلَكِن يُرِيدُ لِيُطَهَّرَكُمْ وَلِيُتِمَّ نِعْمَتَهُ عَلَيْكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

««Эй иймон келтирганлар! Намозга турсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила, бошларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсангиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз, ёхуд сиздан бирингиз ҳожатдан келса, ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангиз-у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ ила таяммум қи­линг. Бас, ундан юзларингизга ва қўлларингизга масҳ тортинг. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас. Аммо сизларни поклашни ва сизларга Ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки, шукр қилсангизлар». (Моида сураси, 6-оят).

Ушбу оятлар синчиклаб ўқиб-ўрганилса, Исломнинг поклик дини, поклик бўлганда ҳам, мукаммал поклик дини экани яққол намоён бўлади. Ушбу оятда бадан поклиги ҳамда, энг муҳими, қалб поклиги ҳақида сўз кетмоқда. Чунки намоз қалбни покловчи амалдир. Ҳамма нарса покликка таянади, покликка қаратилгандир. Хоссатан, намоз ўқиш учун нафақат бадан, балки кийим-бош ва жой ҳам пок бўлиши зарур.

Бугунга келиб, тахминан 1400 йилдан кейин инсоннинг тана аъзоларини ювиши, яъни таҳорат қилиши бутун дунё олимлари учун ажойиб тажрибага айланди. Мусулмонларнинг кўпчилиги таҳорат таналарида тиббий ҳимоя эканлигини билишмайди. Олимлар кўп йиллик изланишлардан сўнг таҳоратнинг тиббий фойдалари ҳақида қуйидаги маълумотларни тақдим этишди:

1. Уйқудан аввал таҳорат олиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан олдин таҳорат олишни тавсия қилганлар. Йога мутахассислари уйқудан олдин қўлларни, оғизларни, кўзларни, жинсий аъзоларни ва оёқларни сув билан ювишни тавсия қиладилар.

2. Рефлексо терапия

Таҳорат танани биологик ритмларини ва фаол спорт тури билан (асосларини) рағбатлантиради, бу одатда Хитой рефлексо терапияси ғоясига ўхшайди.

3. Таҳорат олишда бурунни чайиш микроб касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Таҳорат қилмаганларнинг бурни кўплаб касалликларни келтириб чиқариши, ҳатто ўлимга олиб келадиган микробларнинг кўп бўлганлиги микроскопик текширувдан кейин тасдиқланди.

4. Қўлнинг қон айланишини яхшилайди.

Олимларнинг таъкидлашича оёқ-қўлларда қон айланиши заифроқ эканлиги аниқланган, чунки улар қонни помпалайдиган юрак марказидан узоқда жойлашган. Уларни ювиш жараёнида қон айланиши яхшиланади ва шунингдек, инсон камроқ депрессияга тушади.

5. Қўлни ювиш пневмонияни олдини олади.

Қўлларни ювиш оқибатида ундаги юқумли касалликлар нобуд бўлади ва нафас олиш йўлларидаги инфекциялар камаяди.

6. Оғизни чайиш систематик касалликларнинг олдини олади

Мусулмонлар қўлларини чаядилар ва юзларини ювадилар, шунингдек, оғизни тоза сув билан ғар-ғара қиладилар. Таҳорат пайтида мусулмонлар оғиздан озиқ-овқат зарралари ва бактерияларни олиб ташлаш учун оғизларини чаядилар, кўпчилиги мисвокни афзал кўради.

Clinical Microbiology Reviews журналида «Оғиз бўшлиғи инфекциясидан келиб чиқадиган тизимли касалликлар» номи билан чоп этилган яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, тизимли касалликлар ва оғиз бўшлиғи гигиенаси ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик борлигини аниқлади. SD (тизимли касаллик) юрак-қон томир касалликлари, остеопороз (суяк тўқималарининг метаболик касаллиги бўлиб, суяк микроархитектоникасининг бузилиши ва уларнинг зичлиги пасайиши билан ифодаланадиган скелетнинг тизимли прогрессив касаллиги ҳисобланади, бу суякнинг синувчан бўлиб қолишига олиб келади), пневмония, кам вазнли туғилиш ва қандли диабет билан боғлиқ асоратларни ўз ичига олади. Исломда ҳали инсон кашф этмаган бир қанча яширин, илмий исботланган манфаатлар мавжуд. Қаранг, мўмин-мусулмонлар ҳақиқатан ҳам Аллоҳнинг марҳаматига сазовордирлар.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг «Ҳадис ва ҳаёт» асарларидан қуйидаги иқтибосни келтириб ўтамиз:


عَنْ عُثْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ خَرَجَتْ خَطَايَاهُ مِنْ جَسَدِهِ حَتَّى تَخْرُجَ مِنْ تَحْتِ أَظْفَارِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилса-ю, таҳоратини чиройлик қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Бу ҳадисда таҳоратнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни яхшилаб қилса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баён қилинмоқда.

Таҳоратни эътиборсизлик, шошма-шошарлик билан, турли гап-сўз, ҳаракат ва ишларни аралаштириб эмас, фарз, суннат ва одобларини ўрнига қўйиб, мукаммал қилиш лозим. Ана ўшанда таҳорат ҳақиқий бўлади ва ундан кўзланган натижаларга эришилади.

Таҳорат қилганда тўкиладиган гуноҳлар Аллоҳнинг ҳаққига тааллуқли кичик гуноҳлар эканлигини унутмайлик.

Таҳоратни доим яхшилаб қилайлик, токи кичик гуноҳларимиз тирноқларимиз остида ҳам қолмай, тўкилсин, таҳоратдан ҳосил бўладиган савоблардан баҳраманд бўлайлик!»

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча қушларда бош суяк тумшуққа бирлашиб кетган. Аммо қизилиштонда тумшуқ билан бош суяк бирбиридан алоҳида тарзда жойлашган.Шунингдек, у тебранишларни давоми...

2545 10:30 / 15.01.2021
Арабча матнларда .алҳабба ассавдаа, номи ила зикр қилинган нарсани биз сўзмасўз .қора дона, шаклида таржима қилдик. Чунки ушбу .қора дона, нима экани ҳақида давоми...

11123 12:19 / 06.12.2018
Маълумки, шу кунларда ижтимоий тармоқларда жазоирлик имом меҳробда намозда Қуръон қироат қилаётганда унинг елкасига бир мушук чиқиб, қорининг юзидан ва лабидан давоми...

9409 16:41 / 11.04.2023
иккинчи мақолаБуйракни кўчириб ўтказиш амалиёти дунёдаги кенг тарқалган жарроҳлик амалиётларидан бўлиб, битта буйрак баҳоси 1000 дан 30 минг долларгача баҳоланар давоми...

3020 11:30 / 05.02.2021