1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Аллоҳ таолонинг қудратини кўринг!

10:56 / 15.02.2022 4747 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирманчи асрда фазовий жисмлар ва коинотдаги ҳодисаларга доир кўплаб кашфиётлар қилинди. Улардан бири қора туйнукларнинг аниқланишидир. Ўзининг бутун энергетик зарядини сарфлаб бўлган юлдуз ўз-ўзининг ичига қараб торая бошлайди. Мана шу сиқилиш натижасида юлдузнинг ўрнида зичлиги чексиз юқори бўлган қудратли гравитацион майдон ҳосил бўлади. Мана шу майдон астрономияда «қора туйнук» деб аталади.

Қора туйнукларни энг қудратли телескоплар билан ҳам кўриб бўлмайди, чунки улар фотонларни ютиб юборади, натижада инсон кўзи сезиши мумкин бўлган ёруғликни ҳам йўқотиб юборади ва уларни мутлақо акслантирмайди. Қора туйнукнинг мавжудлигини унинг атрофида ҳосил бўлган ғоятда кучли магнит майдонига қараб билиб олиш мумкин.

Олимлар сўнгги тўрт асрдан бери коинотдаги шу ғайриоддий жисм ҳақида фикр юритиб, бу борада баъзи кашфиётларни ҳам қилганлар.

Улкан массага эга бўлган юлдузлар коинотда тортишиш майдонларини ҳосил қилади. Қора туйнуклар ўзларига яқинлашган барча жисм ва моддаларни ўз қаърига тортиб кетади ва уларнинг ҳисобига ўз зичлигини узлуксиз равишда орттириб боради. Натижада уларнинг тортишиш кучлари ҳам кучайиб бораверади. Бу жиҳатдан қараганда, сўнган юлдузнинг ўрнида пайдо бўлган ва атрофидаги ҳамма нарсани ўз домига тортиб кетадиган бундай қора нуқталарни қора туйнукка ўхшатиш мумкин. Шу сабабдан фалакиёт олимлари бундай юлдузларни қора туйнуклар деб аташган.

Бу объектларнинг ўзига хослиги шундаки, улар ичида физиканинг барча қонунлари амал қилишдан тўхтайди, вақт тўхтаб қолади, исталган материя ва нур изсиз йўқолади.

Қора туйнукнинг оғирлиги қанчалигини биласизми?

Қора туйнук моддасидан катталиги 9 миллиметрли шар ясасак, шу шарнинг оғирлиги Ер сайёрасининг оғирлигига тенг бўлар экан.

Маълумот учун: Ернинг массаси 5 973 600 000 000 000 000 000 000 000 (Беш октальон тўққиз юз етмиш уч септильон олти юз секстильон) килограмм.

Қора туйнукларнинг нақадар улкан жисм эканлиги ва барча осмон жисмларини «ютиб юборадиган» гирдоб эканлигини ҳамда унинг оғирлигини тафаккур қилсак, Буюк Холиқнинг азаматига, қудратига қойил қолиб, иймонимиз нури зиёда бўлади ва ибодатларга рағбатимиз янада ортади.

Сўзимизни мана бу оят билан якунласак:

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло бизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Фойдаланилган манбалар

Islom.uz

Muslim.uz

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айрим кишилар оғзидан нохуш ҳид келиб туришидан шикоят қилишади. Мутахассислар оғиз бўшлиғининг яллиғланиши, тишларнинг чириши, яхши ўрнатилмаган протезлар, давоми...

863 15:35 / 28 ноябрь
Ер сайёраси туяқуш тухуми шаклида. Буни Қуръони Каримда аниқ баён қилинган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилдиrdquo давоми...

3631 14:00 / 15.12.2023
Ғарб олимлари инсон ухлаётган вақтда танасидан ўлик ҳужайралар кўрпага тушишини, улар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, ётган инсоннинг жисмига қайта ёпишиб, давоми...

5825 15:03 / 01.12.2018
Ўрта асрларда францияликлар кўчага ҳожат чиқаришар ёки идишга ҳожат чиқариб, ўшани деразадан кўчага улоқтиришар эди. Париж шаҳри бадбўй ҳидга тўлиб давоми...

4709 11:30 / 19.02.2021
Аудиолар

211057 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130318 14:35 / 11.08.2021