1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Машҳурликка сабаб бўлган мушук воқеаси

16:41 / 11.04.2023 9409 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, шу кунларда ижтимоий тармоқларда жазоирлик имом меҳробда намозда Қуръон қироат қилаётганда унинг елкасига бир мушук чиқиб, қорининг юзидан ва лабидан бўса олган видео кенг оммага тарқалди. Ушбу видеолавҳа борасида бир қанча уламолар бу ҳолатга муносабат билдириб чиқдилар. Шулардан бирига тўхталиб ўтамиз:

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Мана бу ояти карима бир миллиарддан ортиқ инсонлар томонидан кўриб тингланди. Аллоҳнинг фазли билан қисқа муддат ичида кўп сонли аудиторияни қамраб олишга биргина мушук сабаб бўлди.

Субҳаналлоҳ.

Биз ушбу лавҳадаги қори томонидан ўқилган оятларга эътибор қаратамиз:

 

ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ

 

«Сен: «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», – деб айт». (Анъом сураси, 149-оят).

Оятга эътибор беринг. Ушбу оят қисқа муддат ичида ижтимоий тармоқларда бир миллиард мартадан ортиқ кўрилди. Бу бизга шу нарсани англатадики, агар Аллоҳ таоло бир ишнинг амалга ошишини хоҳласа, кичик нарсани ҳам сабаб қилиб қўйишга Қодир Зотдир. Яъни, миллиард марта кўриш...

Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлганлар ҳам қисқа фурсатда бундай натижага эриша олмайдилар. Аллоҳ таоло бизнинг мазкур оятни эшитишимизни ирода қилди ва уни бизга насиб этди. Оятга яна бир бор эътибор берайлик. Агар Аллоҳ таоло бир ишнинг амалга ошишини ирода қилса, кичик бир нарсани сабаб қилиб бўлса ҳам иродаси кетган ишни амалга оширади. Бу барчамизга тегишлидир. Чунки У зот мазкур оятда: «Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», деб марҳамат қилган.

Аллоҳ таоло ушбу видеолавҳа орқали бизга «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир», деган оятни эшитишимизни ирода қилди. Далил, ҳужжат, оят, мўъжиза Роббимиз Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир. Биз фақат Аллоҳнинг иродаси кетган ишни амалга оширамиз.

Биз сўз юритаётган видеолавҳа бу даражада тез тарқалдики, кўпчилик қорининг ўқиётган оятларига эътибор бермаган бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло мазкур қоримизга улкан ажр берсин.

Дўстлар, атрофимизда бўлаётган барча ишлар Аллоҳнинг амри, иродаси билан бўлмоқда. Биз эса У Зот бизга буюрган амалларни бажаришимиз, Унинг барча нарсага қодирлигига чуқур ишонч билан яшашимиз лозим. Аллоҳ таоло сизга ризқ ато қилишни хоҳласа, кичик бир нарсани сабаб қилиб бўлса ҳам ризқингизни етказади. Агар Аллоҳ таоло сиздан бир ёмонликни буриб юборишни ирода қилса, Аллоҳ таоло бунга ҳам қодир Зотдир. Аллоҳ таоло Ўзининг баъзи оятларини бир миллиард бандаси эшитишини ирода қилса, кичик бир махлуқи бўлмиш оддий бир мушукни сабаб қилиб бўлса ҳам сизу бизга Ўзининг буйруқларини етказиб, эшиттириб қўяди. Аллоҳ таоло бир ишни амалга оширишни ирода қилса, бирор нарсани сабаб қилиб ҳам, ҳеч нарсани сабаб қилмай ҳам амалга оширишга қодир Зотдир. 

Субҳаналллоҳ.

Шундай экан, умидсизликка тушмаслигимиз керак. Аниқроғи, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслигимиз керак.

Зеро, Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади:

 

ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ

 

«Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар» (Юсуф сураси, 87-оят).

Дўстлар, Аллоҳ таолога бўлган ишончимиз кучли бўлсин, Унгагина таваккал қилайлик, зеро, У Зот биз бандаларига кўплаб ризқ берувчи Раззоқ, қувват эгаси, шиддатлидир. У зот сизу биздан барча ёмонликларни буриб юборишга, барча муаммоларимизга ечим ато этишга қодир Зотдир. Бунинг шарти шуки, барчамиз Унинг қудратига чин қалбдан ишонишимиз лозим ва лобуддир». (Доктор Абдуддоим Каҳел ҳафизаҳуллоҳ).

Нозимжон Ҳошимжон & Хуршид Маъруф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
учинчи мақолаҚизилўнгачимиз.Қизилўнгач овқат ҳазм қилиш тизимининг ҳалқум билан ошқозон ўртасидаги қисми. Одамда қизилўнгач орқа кўкс оралиғида жойлашган 2325 см давоми...

1765 17:15 / 10.02.2021
Инсон танаси, унинг барча қисмлари ҳозирги кунга қадар ҳам охиригача ўрганилмаган ажойиб, мукаммал лойиҳа. Инсон танасининг тузилишини энг замонавий технологик давоми...

7440 16:01 / 26.11.2018
Саккизоёқ бошоёқли моллюскаларнинг умуртқасиз ҳайвонлар типи машҳур тури бўлиб, ўзига хос кўринишга эга. Саккизоёқнинг бошига саккизта оёқ уланган. Оёқларнинг давоми...

2650 11:30 / 11.06.2021
Думғаза мўъжизасиҚуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисларда инсон вужудидаги, табиатдаги жуда кўп давоми...

11058 11:02 / 12.11.2018