1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид: «Йўл ҳаракати қоидалари Қуръон ва ҳадислар асосида тартибга солинади»

17:13 / 14.11.2021 1199 pdf Ўқиш режими + -

Сўнгги вақтларда атрофимизда йўл-транспорт ҳодисалари шунчалик кўпайдики, агар яқинларимизга тааллуқли бўлмаса, уларни эътиборга олмайдиган ҳолатга келиб улгурдик. Маълумотларга кўра, йилнинг 10 ойи давомида республика йўлларида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларида 2 мингга яқин киши ҳалок бўлган, 6900га яқин киши тан жароҳати олган. Жумладан, Сирдарёда ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди, Самарқандда Spark билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди, Сурхондарёда қоидаларни бузиб ҳаракатланган Nexia бошқа бир Nexia билан тўқнашди ва натижада йўловчи тан жароҳати олди, ҳайдовчининг хатоси унинг ўлимига сабаб бўлди, Навоийда содир бўлган автоҳалокатда 8 киши вафот этди каби хабарларни узоқ давом эттириш мумкин... Лекин биз учун энг муҳими ушбу фалокатли ҳодисалар огоҳлантирувчи қўнғироқ вазифаси бўлиши лозим. Маълумки, юртимизда истиқомат қилаётган кишиларнинг кўпчилиги мўмин мусулмонлардан иборат.

Шундай экан ушбу қоидаларга барчамиз масъул эканлигимизни унутмаслигимиз лозим ва лобуддир. Шу мақсадда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, islom.uz портали раҳбари Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид барчамизга манфаатли бўлган илмий иш олиб борди. Бу йил Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид — «Йўл ҳаракати фиқҳи» мавзусида битирув-малакавий ишини ёзиб тугатди ва Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб долзарб мавзуга илмий ёндашган аҳли илмлардан ҳисобланди. Ҳатто бу мавзуга оид «Ҳилол нашр» нашриётида имом ноиб томонидан алоҳида китоб ҳам чоп этилди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда islom.uz портали раҳбарининг ҳайдовчи ва пиёдаларга керакли бўлган муҳим маълумотлари бериб борилмоқда.

Минг афсуски, йўл қоидаларига риоя қилишга чақираётган мутахассис ва масъулларнинг бошқаларга ўргатаётган дарслари, маслаҳатларидан баъзи ҳайдовчи ва пиёдалар ҳалигача амал қилишни ўзларига эп кўрмайдилар. Оқибатда уларнинг қоидаларга амал қилмаслиги, йўллардаги носозликлар, баъзида масъулларнинг эътиборсизлиги йўллардаги аварияларга сабаб бўлаётгани юқорида бериб ўтилган 10 ойлик статистикадан ҳам маълум бўлмоқда. Йўл қоидаларига амал қилмаслик Ислом динида ҳам қораланади.

Бу ҳақда Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид kun.uz сайти мухбирига берган интервьюсида шундай дейди:

«Исломда йўл ҳаракати қоидалари, аввало Қуръон ва ҳадислар асосида тартибга солинади». — Мисол учун, «Аллоҳ таоло ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратди» дейилади китобда. Демак, Ер юзидан тўлиқ фойдаланиш асли мубоҳ ҳисобланади ва бу бутун инсониятники деб қаралади. Аллоҳ таоло ўз каломида инсонларни денгиз ва қуруқликда уловларга миндириб қўйилгани ҳақида сўз боради.

Ҳадиси шарифларда ҳам йўлга доир одоблар жуда кенг ёритилган. Йўлнинг ҳаққи бор, деган тушунча ҳам аслида исломда бор. Йўлнинг ҳаққига доир келган ҳадисларда 15-20тача қоидалар ва одоблар келади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом уловни қандай тутишни ҳам ўргатганлар.

Шунингдек, фуқаҳоларимиз Қуръон ва ҳадисдаги умумий қоидалар асосида йўлга доир ҳукмларни чиқарган. Масалан, «Зарар бериш ҳам, зарарни зарар билан даф қилиш ҳам йўқ» дейилган ҳадис йўлдаги кўплаб масалаларни ечишга асос бўлади. Шариатнинг барча аҳкомлари манфаатни жалб қилишга қаратилган.

1994 йил Брунейда бўлиб ўтган ислом конференциясида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш шаръий жиҳатдан қанчалик асослилигига доир баҳс бўлган. Покистонлик уламо Муҳаммад Тақий Усмоний анжуман қатнашчиларга тақдим қилган мақолаларида тақдим қилган далиллар 99 фоиз уламолар томонидан қабул қилинган. Ўша ҳужжат ва бошқа уламоларнинг китобдаги гапларига кўра, пиёда бўлсин ёки уловда бўлсин йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш шаръий жиҳатдан вожиб ҳисобланади.

Барча йўл қоидалари аслида инсоннинг жони ва молини асраш мақсадида тузилган. Бу эса Исломнинг аҳкомларида ҳимоя қилиш кўзда тутилган ҳамда шариат мақсадларига мувофиқ ҳисобланади.

Бундан ташқари, қоидаларнинг аҳамияти тушунтирилса, мўмин киши унга виждонан риоя қилиши, қоидаларга виждонан риоя қилинганда инсон ўзида танглик ҳис қилмаслиги таъкидланди.

«Ҳозир йўл қоидаларига маданий ёндашув доим ҳам топилмаяпти. Йўл қоидаларини ва белгиларни ўргатиш билан бирга буни маънавий жиҳати ҳам ўргатилса яхши бўларди. Мусулмон дунёқараши асосида йўл қоидаларига амал қилиш уқтирилса, ҳақиқий маънода йўлларимиз тартибга тушар эди.

Фақат светофор, камера ва назоратчи билангина йўлларни тартибга солиш эмас, балки ички омил - таълим-тарбия билан қоидаларга амал қилишни ўргатиш мақсадга мувофиқ бўлиши керак. Буни керак бўлса мактаблардан бошлаш керак. Баъзи одамлар умум эътироф этилган қоидаларга дин аралашмаса йўқ эди, дейди. Ҳаётида динга аҳамият бермайдиганлар учун бу гап ўринли бўлиши мумкин. Лекин диндорлар учун уларга йўл қоидаларининг аҳамияти тушунтирилса, мўмин одам унга виждонан риоя қилади. Бу жуда ҳам муҳим, чунки қоидаларга виждонан риоя қилинганда инсон ўзида танглик ҳис қилмайди. Эътиқод нуқтайи назаридан ва савоб умидида бу нарсани кўтара олади. Лекин, виждонан риоя қилмаса бу чекловлар унга танглик бўлиб туюлади.

Агар биз йўл қоидаларига доир диний илмларни ҳам илова қилиб ўргатиб кетсак, бу жуда яхши самара беради. Инглиз тилидаги энциклопедияларда ҳам йўл қоидалари борасида Ислом динидаги қарашлар қисқа бўлса ҳам ёзиб кетилган», – дейди islom.uz портали раҳбари Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

Китобни қуйидаги ҳаволадан ўқишингиз мумкин:

https://islom.uz/maqola/1578

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус ислом билим юртига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари куни маълум қилинди. Бу ҳақда xadicha.uz сайти хабар давоми...

3797 09:30 / 11.07.2019
Сўнгги етти йил мобайнида Диний ишлар вазирлиги МRА мутасаддилари аҳолининг катта қисми жойлашган мамлакатда қанча масжид ва намозхоналар фаолият давоми...

1362 13:55 / 30.03.2021
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбулда бўлиб ўтган Туркиянинг ва дунёнинг қадрини оширганларrdquo танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида Марказий давоми...

1946 08:30 / 24.12.2018
Ҳозирда Қозоғистонда иккита Ислом банки фаолият юритмоқда.АлҲилол банки, АбуДаби тижорат банкининг филиали бўлиб, шариатга мувофиқ омонатлар ва уйжойларни давоми...

1275 12:30 / 14.08.2021
Аудиолар

121330 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42839 14:35 / 11.08.2021