1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дуоингиз ижобат бўлмаслигининг олтита ҳикмати

10:00 / 15.11.2021 2576 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Аллоҳ Маликдир.

Аллоҳ таолонинг Малик экани очиқ-ойдин далиллар билан собитдир.  Малик бўлганнинг бериш ва бермасликга ҳаққи бор. Шундай экан, эътироз қилишга ўрин йўқ.

2. Сўраган нарсангиз балки сизга фойдасиздир.

Аллоҳ Ҳаким — ҳикмат эгаси эканлиги ҳам кучли далиллар билан собитдир. Балки сўраётган нарсангиз ўзингиз учун фойдали деб ўйларсиз, ҳикмат эса ундай эмаслигини кўрсатади. Баъзан доктор сиртдан қараганда азоб берувчи муолажалар қилади. Бу муолажани сиз тузалиб кетишингиз учун қилади. Балки хоҳлаган нарсангиз берилмаслигининг сабаби будир.

3. Дуоим қабул бўлмади деманг.

Баъзан дуо ижобатининг кечикишида қандайдир фойда бўлиши, тез ижобат бўлишида эса қандайдир зарар бўлиши мумкин. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики банда шошилиб, «Дуо қилдим, ижобат бўлмади», демас экан яхшиликдадир», деганлар.

(Имом Аҳмад ривоят қилган).

4. Балки сизда бир сабаб бордир.

Баъзан дуоингизнинг ижобат бўлмаслиги ўзингиздаги бирор қусур-камчилик сабабидандир. Балки еган таомингиз шубҳалидир, дуо қилаётганингизда қалбингиз ғафлатда бўлгандир ёки чин қалбдан тавба қилмаган гуноҳингиз туфайли хоҳлаган нарсангизни сизга бермай жазоланаётган бўлишингиз мумкин. Ўзингизда шу камчиликларни қидириб кўринг. Кейин нима учун дуоингиз қабул бўлмаётганини тушуниб етишишингиз мумкин.

5. Қалбингиз қандай аҳволда?

Дуо қилаётганингизда талаб қилаётган нарсангиздан нима кўзлаётганингизни билишингиз керак. Балки талаб қилаётган нарсангизнинг берилиши сизни гуноҳкор бўлишингизга сабабчи бўлиши мумкин ёки бирор хайрли амал қилишингизни кечиктириши мумкин. Шунинг учун дуоингизнинг ижобат бўлмаслиги сиз учун фойдалидир.

6. Балки Аллоҳ давомли Унинг эшигини қоқишингизни истар.

Балки ижобат бўлмаган талабингиз сизни Аллоҳга яқин бўлишингизга ва давомли илтижо қилишингизга сабабчидир. Балки сўраган нарсангизнинг ижобат бўлиши Аллоҳни ёдга олиб, Унга илтижо қилмай қўйишингизга, У Зотдан узоқлашишингизга олиб келар. Шунинг учун Ҳақ Таоло неъмат ва яхшиликлар билан овора бўлиб, Уни унутишингизни билгани учун сизни Ўзига яқинлаштириш мақсадида айрим неъматлардан маҳрум қилгандир. Бу мусибатга бурканган неъматлардандир. Сизни Аллоҳдан узоқлаштирувчи нарсалар ҳақиқий мусибатдир.

Бу сабабларнинг барчасини фикрлаб кўрсангиз камчиликларингизни топиш, хатоларингиз учун тавба қилиш ва подшоҳлар подшоҳининг остонасида ёлвориш каби ўзингиз учун фойдали амаллар билан машғул бўласиз.

«Сойдул Хотир», Ибн Жавзий 82 - 84 бетлар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх, аллома Муҳаммад ибн Аҳмад Шатирий раҳимаҳуллоҳ айтадилар.Нафсга қарши жиҳод қилиш душманга қарши урушиш, жиҳод қилишдан машаққатлироқдир. У ўзаро кураш ва давоми...

1473 19:00 / 17.02.2022
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири намоздир.Намоз диннинг устунидир.Намоз тоатларнинг дуридир.Намоз нафсни поклаш ва ахлоқни давоми...

3193 14:00 / 19.09.2021
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзланиб .Сафларингизни тўғриланглар, етишибетишиб туринглар. Мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман,, давоми...

1255 16:30 / 24.06.2021
Тўртовлари борки, уларга ҳеч қачон хиёнат қилма1. Роббинга2. Дининга3. Пайғамбаринга4. Ватанинга Тўрт кишига жафо қилма1. Отанга2. Онанга3. Акаукаларинга4. Опа давоми...

800 11:03 / 05.12.2023