1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳамма нарса қадам-бақадам

14:00 / 09.07.2022 2604 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йўлларни қадам-бақадам босиб ўтилади. Дарахтлар ҳам миллиметр, миллиметрлаб ўсади. Тома-тома кўллар пайдо бўлади. Бирданига келган сув эса сел бўлиб, офатга айланади.
Инсон ҳам кўзимиз илғолмайдиган ўлчовлар билан униб-ўсиб, камолотга етади. Дунёда ҳеч бир нарса бирданига катта бўлиб қолмайди. 
Ҳамма нарсани Аллоҳ йўқдан бор қилиб, аста секин униб-ўсиши У Зотнинг ер юзига ўрнатган қонунларидандир. Табиат ҳам, инсон ҳам ана шундай. Аста секинлик билан илдиз отмай, бир кунда ўсиб қолган дарахт қулаши муқаррар. 
Биз мўминлар инсон сифатида яшаш тарзимиз ҳам шу қонунларга боғлиқдир. Ҳеч ким бир кунда камолга эриша олмайди. Иймон ҳам, куфр ҳам аста секин буюклашади. 
Кўзимиз кўраётган нарсалар, қулоғимиз эшитаёган сўзлар, тилимиз сўзлаётган гаплар бамисоли томчи. У тома-тома  ё иймонимизни, ё куфримизни буюклашишига хисса қўшади. 
Намоз раъкатлар сони билан, рўза кунлар сони билан, ҳаж тавофлар сони билан мукаммал бўлади. Саноғида камчилик бўлса, бу амаллар адо қилинган ҳисобланмайди. 
Йўл ҳам қадам-бақадам кесиб ўтилади. Босилган ҳар бир қадам йўлнинг бир парчаси ҳисобланади. Яхши ва ёмон амал ҳам ҳудди шундай. Амалларимизнинг йиғиндиси иймон ёки куфр йўлимизни тамомлайди. Яхши ва ёмон амалнинг кичкинаси, аҳамиятсизи бўлмайди. Биргина сўз билан абадий жаннатий ёки абадий жаҳаннамий бўлишимиз мумкин. Шунинг учун қулоғимизга кирган бир сўзга, тилимиздан чиққан бир сўзга бефарқ бўлмаслигимиз, аҳамиятсиз қолмаслигимиз лозим.  Ҳарфлардан сўзлар, сўзлардан жумлалар қурилгани каби, ҳаётимиз ҳам кечаги намозимиз, бугунги зикримиз, эртанги солиҳ амалларимиздан ташкил топиб, бизнинг ҳаёт йўлимизни акс эттиради, охират йўлчилигимизни тамомлайди. Ҳамма нарса қадам-бақадам...

Шайх Нуриддин Ҳилмий Йилдиз

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаръий илм дегани mdash бу Ислом шариатига тааллуқли бўлган ибодатлар ва муомалатлар фиқҳи, Қуръони Карим тафсири илми, Ислом ақидаси илми, Набавий ҳадиси шариф давоми...

2509 18:30 / 22.03.2022
Магистрлик илмий ишимни тайёрлаш учун университетга бораётганимда доим шу кўчадан ўтаман. Ҳар гал шу кўчада бир қизни салфетка сотаётганига, қоғозга бир давоми...

6781 18:30 / 09.06.2022
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Басрада бир масжидга кирсам, одамлар масжидга пешинда кириб, хуфтондан кейин чиқишяпти. Қарасам, улар пешинни ўқиб, давоми...

9027 16:35 / 16.09.2024
Девбанддаги .Дорул улум, номини эшитган бўлсангиз керак. Охирги пайтда Аллоҳ таоло бу идорани уммат учун раҳмат қилиб қўйди. У ердан саҳобаи киромларни ёдга давоми...

1074 09:02 / 17 июль