1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Мусулмонлар тарихида содир бўлган тоъун ва ваболарга оид ҳодисалар хронографияси (иккинчи мақола)

17:05 / 16.07.2020 3318 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

12. 261 - ҳижрий йил 

У йилда Африкада, Шом ва Андалусия шаҳарларида шиддатли қимматчилик бўлди ва бошка шаҳарларда оммалашиб кетди. Унга кучли ўлат ва вабо уланиб кетди. Кўпчилик аҳоли ўлди.

13. 289 - ҳижрий йил 

Дейдилар: 289 йил кирди, бу йили кўп офат ва балолар бўлди. Румликлар Раккат шаҳарларини босиб олишни қасд килиб, кўп аскарларини сув ва қуруқликдан киритдилар. У ернинг халқи билан жанг қилиб 50 мингини асирга олдилар. Ва яна Озарбайжон халқига вабо келди, ўликларни кўмишга хам одам қолмади. Ўликлар кўчаларда кўмилмасдан қолиб кетдилар.

14. 297 - ҳижрий йил 

Ибн Касир деди: Бу йилда вабо Форс ерларига келди ва ундан 7 минг киши ўлди.

15. 301 - ҳижрий йил. Халложнинг қатли.

Бу йилнинг охирида Бағдодга кучли вабо келди. Шу сабабли кўп инсонлар ўлди, айникса жангчилар, ҳарбийлар. Кўпчилик уйларини беркитиб ўтирдилар.

16. 332 - ҳижрий йили

Бу йилда руслардан бир қўшин дарёдан Озарбайжонга бостириб келди ва уни қуршовга олди. Зафар қозонганларидан кейин, аҳолини охиргисигача қатл қилдилар, мол-мулкларини таладилар. Сўнг заҳираларини тўлдирдилар, кўп мевалар топиб едилар. Улардан кўпчилиги ўлди. Агар аскарлардан биронтаси ўладиган бўлса, у билан бирга кийими ва қурол-аслаҳасини бирга кўмардилар. Уларга қарши Мурзабон бин Муҳаммад юриш килди ва улар билан урушди. Робиул аввал ойида Рум подшоси Дамастик дарёнинг бошига 70 минглик қўшин билан кириб келди. Унда барча аҳолини бор-будини талади. Кўпчилигини ўлдирди ва 15 мингга яқин кишини асирга олди. У ерда 3 кун турди. Сўнгра араблар ҳар томондан бостириб кириб уни қатл қилдилар. Сўнгра улар чекинишди.

Жумодул аввал ойида Бағдодда нархлар жуда ошиб кетди, ёмғирлар кўпайди. Бинолар йиқилди ва қулаган иморатлар остида қолиб кўп одамлар ўлди. Кўплаб ҳаммомлар ва масжидлар одамлар камлигидан қаровсиз ҳолга келди. Кўчмас мулкнинг нархи тушди. Ким уйга муҳтож бўлса, бир дирҳамга бўлса ҳам сотилди. Даллоллар уйларни ўғрилардан эҳтиётлаш учун уйни ижарага олиб, вақтинча яшаб турувчиларга пул ҳам таклиф қилардилар. Ўғриларни тундаги босқинчилик ва талончиликлари кўпайди. Одамлар улардан дўмбира ёки карнайларини чалиб, атрофда шовқин чиқариб эҳтиётланардилар. Ҳар тарафдан васваса кўпайди.

17. 344 - ҳижрий йил 

Ибн Жавзий дейди: Муҳаррам ойининг бошида Исфаҳонда қон ва сафродан иборат мураккаб иллатли касаллик сабабли ҳодиса бўлди , у куп инсонларни камраб олиб уйида бор одамларни халок килди. Уни касд килиб кутиб олганларни холлари яхширок бўлди . Колган иллат Ахвоз, Богдод ва Воситга шикас етказди. Шу каторга у ерга вабо келди ва ундан кунига минг киши уларди

Ибн Асир деди: Шу йили Хуросонга ва Жибал (Эроннинг ғарбида жойлашган, уммавийлар ва аббосийлар давридаги йирик ҳудуд номи)га кучли вабо келди, кўп одамлар ўлди.

18. 377 - ҳижрий йил 

Ибн Жавзий деди: Зулҳижжада қимматчилик билан бирга кучли вабо келди.

19. 401 - ҳижрий йил 

Ибн Асир деди: Шу йили Хуросоннинг ҳамма жойида қимматчилик кучайди. Одамлар озиқ-овкат йўқлигидан бир-бирларини ейишгача бордилар, (наузубиллаҳ). Одамлар: «Нон! нон!» дея бақирардилар ва силлалари қуриб очликдан ўлардилар. Ушбу мусибатларга сўнгра кучли вабо ҳам қўшилди. Ўликлар ортиб кетганидан, одамлар дафн қилишга ҳам улгурмай, ожиз колдилар.

(Давоми бор)

Таржима ва матн таҳрири: arabicuz

Мавзуга оид мақолалар
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида масжидлар ва таълим даргоҳлари вақтинча беркитилгани сабабли ҳар бир оилага қуйидагилар лозим бўлади1. Оила давоми...

4618 12:09 / 24.03.2020
20. 406 ҳижрий йил Муҳаррам ойининг бошида сешанба куни суннийлар ва шиалар ўртасида фитна содир бўлди. Бу фитнани вазир Фахрул Малик ўзаро музокара қилиб, икки давоми...

3783 17:05 / 17.07.2020
2022 йил 11 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда эпидемиологик вазият хавотирли тус олаётгани, сўнгги бир кунда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 600 давоми...

1845 12:00 / 13.01.2022
Тўғрисини тан олиш керакки, тўрт ой оз фурсат эмас, карантин чекловларию, касалликлар ҳақидаги ҳар кунлик маълумотлар ўз таъсирини ўтказмоқда. Баъзи кишилар давоми...

3529 11:01 / 19.07.2020
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021