1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бу не мусибат!

07:59 / 29.06.2020 2771 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мисъар ибн Кидомдан ривоят қилинади: «Суфён Саврий билан бирга кетаётган эдим, йўлда бир киши Суфёндан бирор нарса беришни сўради. Суфённинг ҳеч нарсаси йўқ экан, йиғлаб юборди. «Нега йиғлаяпсан?» десам, «Бу не мусибатки, бир киши сендан яхшилик умид қилиб турса-ю, унга беришга ҳеч нарсанг бўлмаса», деди.

Масруқ айтади: «Бир киши «Дунёдан юз ўгирган зоҳидлар, охиратга рағбат қилган орифлар қаерда?» деб сўради. Ҳеч ким индамагач, «Наҳот шундай одамлар қолмаган бўлса?» деди. Ибн Умар унинг бу гапини эшитиб, қўлидан ушлаб Набий алайҳиссалом, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг қабрларига олиб бориб, «Мана, сен истаган кишилар!» деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар Роббимдан бўлак яна бир дўст тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни дўст тутган бўлардим, деганларида Абу Бакр давоми...

3858 10:30 / 01.01.2021
Аллоҳ таоло борлиқдаги барча мавжудотни жуфтжуфт қилиб яратгани каби, инсон наслини ҳам ўз жуфти билан яратган. Бундан кўзланган мурод ndash ҳар икки жинснинг давоми...

3931 11:35 / 14.06.2019
Ҳозирги кунда жамиятимизда турли хил расмрусмлар қаердадир кенг, қаердадир тор доираларда тарқалди. Улардан бири тўёнадир. Бу ҳам хозирги кунда расмиятчиликка давоми...

2607 11:03 / 28.10.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Ким яхши шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Ким ёмон шафоат қилса, ундан ўз ҳиссаси бўлур. Аллоҳ ҳар бир давоми...

2396 15:00 / 14.08.2019