1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ кўриб турганини ҳис қиламан

08:30 / 28.06.2020 3149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исом ибн Юсуф бир куни Хотамул Асомнинг мажлисига кирди. Сўнг: «Эй Хотам, намоз ўқиётганингизда Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб турасизми?» деди. Ҳотамул Асом: «Ҳа», деди. У: «Намозни қандай ўқийсиз?» деб сўради. Хотамул Асом шундай деди: «Аллоҳ таолонинг «Намозни қоим қилинглар» деган буйруғига «Лаббай» деб, ўрнимдан тураман. Қўрқув билан юраман. Ният билан намозни бошлайман. Аллоҳнинг азамати билан такбир айтаман. Тартил ва тафаккур билан Қуръон ўқийман. Хушуъ билан рукуъга кетаман. Тавозеъ билан сажда қиламан. Ўтириб, ташаҳҳуд айтгач, ният билан салом бераман. Аллоҳ таолога чин ихлос билан дуо қилиб, намозни якунлайман. Кейин хавотир билан нафсимга мурожаат қиламан, Аллоҳ таоло намозимни қабул қилмаслигидан қўрқиб тураман. Шу хавфни то ўлим келгунига қадар сақлаб қолишга жидду жаҳд билан уринаман». Бу гапларни эшитган Ийсом ибн Юсуф: «Сиз ҳеч қўрқмай, «Намозни Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб ўқийман», деб айтаверинг», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
бешинчи мақола17. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим Бир қавмики, қўлларида давоми...

2089 15:00 / 29.10.2020
Имом Заҳабий ва бошқа уламолар кибрнинг гуноҳи кабира эканини таъкидлаганлар.Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Эсла, фаришталарга .Одамга сажда давоми...

3450 19:40 / 18.01.2019
.Ислом ва кўзи ожизлик, мавзусида бир чиқиш қилиб, суҳбат охирида мавзу бўйича кўзи ожизлар томонидан саволлар, мулоҳазалардан анча хурсанд бўлдим. Мазкур давоми...

14042 17:20 / 26.12.2018
Муҳаммад ибн Абдулмалик Ҳамадоний ўзининг .Тарих, китобида шундай ёзади .Азудуддавлага баланд тоғ устида бир неча курдлар йўлтўсарлик қилаётгани ҳақида хабар давоми...

3432 08:00 / 24.11.2020
Аудиолар

211043 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130303 14:35 / 11.08.2021