1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг!

19:08 / 05.06.2020 4266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ўлими яқинлашган кишини қибла томонга юзини мойил қилиб ёки қиблага оёғини қилиб, чалқанча ётқизилади, шу тўғрими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Муҳтазар, суннатга биноан, ўнг ёнбоши билан қиблага қаратиб ётқизилади. Чунки вафот этганидан кейин худди шу ҳолда қабрга қўйилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтуллоҳ ҳақида:

«У тиригингизнинг ҳам, ўлигингизнинг ҳам қибласидир», деганлар.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, Баро ибн Маърур ҳақида сўрадилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, у вафот қилди. Молининг учдан бирини сизга васият қилди. Муҳтазар бўлганида қиблага юзлантиришга васият қилди», дейилди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Соф табиатни топибди. Молининг учдан бирини боласига қайтардим», дедилар».

Ҳоким ривоят қилган.

Агар бунинг иложи бўлмаса, у чалқанча ҳолда, юзи ва икки оёғи қиблага қаратиб ётқизилади. Чунки бу ҳолда унинг жағини танғиш, кўзини юмдириш осон бўлади. Маййит қотганда букилиб қолмайди.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда Интернет ва ижтимоий тармоқларда диний мавзуда тарқатилаётган фикрлар юртдошларимизни бефарқ қолдирмаяпти.Таъкидлаш жоизки, диний таълимот ўта давоми...

2551 16:05 / 26.12.2019
Сўфилардан бири халқнинг ўзига эътибор бермоғи учун бошидаги саллани улкан қилиб ўради ичини бўз бўлаклари билан тўлдирди. Табиийки, бу ҳайбатли саллани давоми...

3235 08:09 / 11.11.2018
Муҳаммад ибн Абу Ҳотимдан ривоят қилинади .Абу Заррнинг шундай деганини эшитдим .Муҳаммад ибн Ҳотим Халқонийни тушимда кўрибман. У Муҳаммад ибн Ҳафснинг давоми...

1609 08:00 / 29.07.2020
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу 18 ёшларида энг буюк армияга қарши уришиш учун ичида Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳулар катта саҳобалар бор бўлган армияни давоми...

3698 15:09 / 11.01.2020