1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Набий алайҳиссаломни қатл қилиш ҳақида маслаҳат

16:06 / 04.06.2020 2514 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қурайш мушриклари мусулмонларнинг ҳижратидан безовталаниб қолишди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига эргашган кишиларга бориб қўшилишларидан ҳавотирлана бошлашди. Агар у зот Ясрибда турсалар, мустаҳкам марказ қуриб олишларидан қўрқишди.

Қурайш Дорун-надвада жамланди. Улар билан бирга иблис ҳам Нажд аҳлидан бўлган бир чолнинг суратида ҳозир бўлди. Йиғилганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдириш ҳақида маслаҳат қилишди. Абу Жаҳл ҳар бир уруғдан биттадан ёш йигитни танлаб олиб, уларга қилич бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бараварига ўлдиришни маслаҳат берди ва: «Шунда унинг қони барча уруғларга тарқалиб кетади ва улар билан уруша олмагандан сўнг Бану Абдуманофнинг (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уруғлари) хунни қабул қилишдан бошқа иложи қолмайди», деди. Мажлисда иштирок этганлар унинг маслаҳатини қабул қилишди. Лаънати иблис буни муборакбод этди.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Аҳмад ибн Ҳанбал қуйидаги ривоятни келтирадилар:

«Қурайш бир кеча Маккада машварат қилди. Кимдир: «Эрталаб Муҳаммадни ушлаб, боғлаб қўйинглар», деди. Бошқалари эса: «Йўқ, уни ўлдириш керак», дейишди. Баъзилари: «Маккадан чиқариб юборинглар», дейишди.

Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга буни билдирди. Ҳазрати Алий Расулуллоҳнинг тўшакларига кириб ётди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Маккадан чиқиб, Савр ғорига етиб олдилар. Мушриклар Алий розияллоҳу анҳуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам деб ўйлаб, кечаси билан пойлаб чиқишди. Эрталаб ёпирилиб кириб, Алийни кўрганларида, Аллоҳ уларнинг макрларини пучга чиқарди. Улар: «Оғайнинг қани?» деб сўрашди. Ҳазрати Алий: «Билмайман», деди.

Улар Расулуллоҳнинг изларидан ахтариб кетишди... Расулуллоҳ ўша жойда уч кун қолдилар».

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЭЛХОНЛАР12601320. ҲАЛОКУ. Ислом тарихи яна Бағдодга қайтади. IV бобда айтиб ўтилганидек, бу шаҳар Ҳалокухон ва унинг монгол сафдошлари томонидан вайрон қилинди. Бироқ давоми...

6443 05:00 / 24.02.2017
АББОСИЙЛАРНИНГ МУҲИМ ВАЗИФАСИ. Аббосийларнинг давлат ичида низолар чиқаришга, ҳокимлар обрўйини тўкишга, қимматчиликка, араблар билан мусулмонлар, яъни давоми...

10524 05:00 / 24.02.2017
14 ёшдан 20 ёшгача бўлган йигитқизларга ўсмир, ўспирин сўзи ишлатилади.Аслида арабчада муроҳиқ, ўзбекчада ўсмир, ўспирин деб аталган сўз ғарб истилоҳи бўлиб, давоми...

1409 21:00 / 24.10.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбардаги ишларини тамом қилганларидан кейин Фадак сари юриш қилдилар. У ерда ҳам яҳудийлар яшашарди. Улар ўзларича давоми...

2520 16:30 / 21.08.2021
Аудиолар

211069 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130330 14:35 / 11.08.2021