1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эҳ хаёл

17:06 / 05.06.2020 6190 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1993 йилда Америка фуқароси Жеймс Скот ўйнаши билан бемалол ишрат қилиш учун хотинининг ишдан уйга қайтишига халал бермоқчи бўлди. У бунга муносиб йўл қидирди. Ва ниҳоят, энг яхши йўл шаҳардаги Миссисипи дарёси устида қурилган тўғонни бузиш деган фикрга келди. Шунда йўл бузилиб хотини ўта олмайди.

Жеймс зарар бунчалик бўлади деб тасаввур қилмаган эди. У етган зарарнинг ўрнини  бир неча соатда тўлдириш имкони бор деб хаёл қилган эди.

Аммо иш у ўйлагандан анча бошқача бўлиб чиқди. Тўғон бузилишидан оқиб чиққан сув 1400 фаддон ерни вайрон қилди (1 фаддон ер қарийб 4300 кв метрга тенг). Сув электр симларига тегиб катта ёнғинлар чиқди. Миллион-миллион доллар зиён бўлди. Шаҳар аҳолиси эвакуация қилинди. Уйлар бузилиб кетди. Жеймс эса умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.

Баъзилар сигаретасини тутатиш учун ўрмонни ёқиб юборишга тайёр туради. Баъзилар аҳмоқлиги сабабли ишнинг оқибатини тасаввур қила олмайди.

Қанд касаллигига дучор бўлган бир кишининг оёғини кесиб ташлашди. Сабаби унинг оёғида гангрена бошланган эди. Бунга эса унинг оёқ кийимини жума намозида ўғирлаб кетишгани сабаб бўлди. У уйига ялангоёқ қайтган. Оёғи шикастланиб яра бошланган.

Ўғри пояфзал ўғирламаганини, балки оёқни кесганини тасаввур қилармикин-а?

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
.Ризқларнинг гўзали молу дунё эмас, балки руҳ хотиржамлиги, ақл нури, баданнинг соғлиги, қалб самимийлиги, фикрнинг саломатлиги, она чақириғи, отанинг илтифоти, давоми...

3594 18:35 / 18.02.2020
Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маккий Журжоний айтади .Абдулвоҳид ибн Одам Тавовисийнинг шундай деганини эшитдим .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. давоми...

3942 07:00 / 26.12.2018
Болалар орасида адолат қилиш ҳам отаонанинг вазифаси ва болаларнинг ҳаққидир. Ислом адолат динидир. У доимо барча нарсада, барча ерда, барча учун адолат давоми...

4914 17:00 / 05.07.2022
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғлининг минг дирҳамлик узук сотиб олганини эшитиб қолди. Кейин ўғлига шундай мактуб жўнатди .Сенга узукни сотиб, унинг пулига давоми...

1875 08:00 / 16.11.2020