1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Жениc Хаффнинг Исломга кириши

16:00 / 05.06.2020 5447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жениc Хафф баптист маърузачиси эди. Исломни қабул қилганида у - оиласидан, болаларидан, ишидан, дўстларидан хуллас кўп нарсасидан айрилди. Аммо Аллоҳ таоло унга ҳамма йўқотганларини ажойиб тарзда қайтариб берди. Бу ҳақда Milli Gazete сайти хабар берди.

Жениc Хафф 1945 йилда америкалик баптистлар оиласида туғилган. Ёшлигидан у фаол эди, у аъло баҳоларга ўқиди, стипендиялар олди, ўз бизнесини юритди ва мукофотларга сазовор бўлди. Радиода журналист бўлиб ишлаганида, у баптистларнинг воизи ва радикал феминист эди. 1975 йилда у қўшимча маълумот олишни қарор қилганда, биринчи бўлиб Америкадаги коллеж дарсларига рўйхатдан ўтиш учун компьютер ишлатилган. Жениc рўйхатга олинган, аммо икки ҳафта ўтгач, компьютер уни хато билан у умуман режалаштирмаган театр курсига ёзиб қўйгани маълум бўлди. Жениc дарсга келганида, унинг курсидаги талабаларнинг аксарияти араблар бўлиб, уларни у «ифлос бутпарастлар» деб ҳисоблаган. Аёл ҳатто ўқишни ташламоқчи эди, лекин эри унга: «Эҳтимол Худо сени ўша ерга христиан динини тарқатиш учун олиб боргандир», деди.

Жениcга бу фикр ёқди. У ўз курсдошларига масиҳийликни тушунтира бошлади: «Исо сизни севган эди ва сизни гуноҳлардан қутқариш учун хочда ўлди». Аммо унинг ваъзлари муваффақиятли бўлмади. Кейин қиз Исломни ўрганишга қарор қилди - у арабларни баптизмга жалб қилиш фойдали бўлади деб қарор қилди. Жениc Қуръон ўқий бошлади. Ва у қанчалик кўп ўқиса, у Қуръондан ўзини топгани учун атрофдагиларидан узоқлаша бошлади. 1977 йилда у Исломни қабул қилди ва исмини Омина деб ўзгартирди.

Унинг оиласи, айниқса, отаси томонидан кескин муносабатга сабаб бўлди. Онаси уни руҳий касалликлар шифохонасига ётқизишга уринди, отаси эса қурол олиб, уни ўлдириш билан қўрқитди. «Жаҳаннамда азоб чеккандан кўра уни ўлдирган яхши», деди отаси. У ҳижоб кийишни бошлагани учун ишдан бўшатилди. Эри Оминадан ажрашди ва унинг икки фарзанди суд қарори билан унга қолдирилди - судя болаларнинг тақдирини мусулмон аёлга ишонмаслигини айтди. Унга икки йўлдан бирини танлаш таклиф этилди: ё у Исломдан воз кечади ёки у болаларидан маҳрум бўлади. Бу жуда қийин танлов эди, чунки шифокорларнинг сўзларига кўра, у бошқа бола кўра олмас эди. Омина Исломни танлади. У ўзининг янги ҳаёт тарзини қабул қила олмайдиган барча дўстларидан ажралди.

Аммо Омина Аллоҳга чин дилдан ибодат қилди. Қандай бўлишидан қатъий назар, у Қуръон ва Суннатга мувофиқ яшашга қарор қилди. У иймони учун азоб чекди, чекинмади ва бу охир-оқибат ўз натижасини берди. Бир мунча вақт ўтгач, отаси, онаси ва бувиси Исломни қабул қилиб, Оминани қўллаб-қувватлай бошладилар. У мусулмонга турмушга чиқди ва ўғил фарзанд кўрди.

Отаси билан қолган Оминанинг ўғли ҳам 21 ёшида мусулмон бўлди. Ва ажрашганидан 16 йил ўтгач, собиқ эри ҳам иймонга келди. Унинг сўзларига кўра, шу вақтгача уни кузатиб келган ва қизи ҳам пок динда бўлишини хоҳлаган. У Оминанинг олдига келиб, қилган иши учун узр сўради.

2001 йилда Америкада Омина Ассилмининг саъй-ҳаракатлари билан араб ҳуснихатида «Ийд ал-Муборак» деб ёзилган почта маркаси чиқарилган.

Омина Халқаро Мусулмон аёлларнинг уюшмасини тузди ва унинг президенти бўлди. Дунё бўйлаб аёллар орасида исломий даъватни тарқатди. У бутун Америка бўйлаб саёҳат қилди, маърузалар ўқиди, шахсий ҳикояси юзлаб одамларни лол қолдирди. Унинг ёрдами билан мусулмонликни қабул қилиш жойи ва ёзги болалар лагери бўлган Мусулмонларнинг аҳволини ўрганиш маркази ташкил этилди.

2009 йилда Омина Ассилми дунёдаги энг нуфузли 500 мусулмон рўйхатига киритилган.

Омина Ассилми 2010 йил 5 мартда ўғли билан Нью-Йоркдан қайтаётганда автоҳалокатда вафот этди. У 65 ёшда эди.

Омина Ассилмидан Аллоҳ рози бўлсин!

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Омина Ассилми
Мавзуга оид мақолалар
Уйларнинг пойдевори цемент ёки тош эмас. Унинг ҳақиқий, бақувват, мустаҳкам пойдевори солиҳа аёлдир. Шундай экан, оилангиз чинака бахт саройига айланишини истасангиз, бўлажак фарзандларингизга солиҳа она танланг

1141 09:00 / 12.05.2023
Америкалик тарихчи олим Мишел Ҳарт бундай дейди .Дунёдаги таъсири энг кучли шахслар рўйхатининг бошига Муҳаммадни ёзиб қўйсам, эҳтимол, айрим мухлисларим давоми...

3259 14:55 / 29.11.2019
.Худо ҳеч қачон учта бўлмайди, деганим учун мендан бугун черков ҳам юз ўгирди. .Болаларим менинг обрўйим билан яшашга ҳақли эмаслар, деганим учун оиламда .тентак давоми...

2126 17:09 / 24.08.2020
Дарҳақиқат, Ҳиро ғорида фариштани кўрган кундан бошлаб, ўтган 20 йил дунёни ўзгартириш учун кифоя қилди. Ҳижознинг қуруқ қумларига янги тухум сепилди. Бу уруғ давоми...

2307 10:50 / 23.08.2019