1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон ўзи нима?

17:00 / 25.04.2020 2177 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳ «Ғунятут толибийн» да Рамазон ҳақида шундай ёзганлар: «Рамазон» сўзидаги ҳар бир ҳарф бу муборак ойдаги сифатни баён қилади.

«Рамазон» сўзидаги «ро» ҳарфи, бу «раҳмат» ойи.

«Рамазон» сўзидаги «мим» ҳарфи, бу «мағфират» ойи.

«Рамазон» сўзидаги «зод» ҳарфи, бу «жаннат зоминлиги (кафолати) берилган» ойи.

«Рамазон» сўзидаги «алиф» ҳарфи, бу «унс ва улфат» (меҳрибонлик ва дўстлик)ойи.

«Рамазон» сўзидаги «нун» ҳарфи, бу «нуроният» ойидир».

Раҳмат истасангиз, мағфират истасангиз, жаннат зоминлиги (кафолати)ни истасангиз, унс ва улфат (меҳрибонлик ва дўстлик) истасангиз, нуроният истасангиз, у ҳолда бу ойда кўп ибодат қилинг. Шунда барча нарсалар насиб қилади. ИншаАллоҳ.

«Тажаллиёту рамазонал-муборак» китобидан 

Абдулқайюм Комил таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Убайд ибн Умайр зарбулмасал айтиб, шундай дейди .Бир кишининг учта дўсти бўлиб, уларнинг ҳар бири унга бирбиридан яқин эди. Бир куни унинг бошига бир мусибат тушди. давоми...

3126 07:10 / 29.06.2019
Имом Абу Довуд Ибн Абу Маликдан ривоят қилади .Оиша розияллоҳу анҳога .Бир аёл эркаклар пойафзалини кияди,, дейишди. У .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини давоми...

1741 08:00 / 21.01.2021
Ханнос ибн Саҳим айтади .Зиёд ибн Жарир билан ахлат ёнидан ўтиб кетаётган эдик. Сўзим орасида .Йўқ, омонат билан қасам,, деб юбордим. Шунда Зиёд йиғлади. Мен жуда давоми...

2727 07:10 / 20.09.2019
Дунёнинг мазаммати ҳақидаги матнларга алоҳида эътибор бермоқ керак. Бу ерда катта илоҳий ҳикмат бор. Дунёни ва ундаги барча нарсани, жумладан, инсонни ҳам яратган давоми...

2622 19:30 / 26.06.2019
Аудиолар

211077 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130337 14:35 / 11.08.2021