1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

“Пешинни қаерда ўқиймиз, Асрни, Шомни, Хуфтонничи?”

15:32 / 07.10.2022 3378 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозда интизомли бўлиш, қолдирмай ўз вақтида мунтазам адо этиб бориш Аллоҳ таолонинг улкан неъматларидан биридир. 

Бугунги кунда фарз намозларни масжидда жамоат билан адо этиш Аллоҳ таолонинг катта икромидир.

Биз ишларимизни, учрашув ва сафаримизни Намозимизнинг вақтидан келиб чиқиб белгилашимиз лозим.

Масалан, сафарга машинада чиқяпмиз. “Пешинни қаерда ўқиймиз, Асрни, Шомни, Хуфтонничи?” деган саволни берсак, тўғри йўл тутган бўламиз. 

Машинага ўтиришдан олдин ҳайдовчи билан шу масалани гаплашиб олишимиз керак. Шошиб турган, Намозга тўхтамайдиган ҳайдовчининг машинасига ўтирмаслигимиз лозим.

Ким биландир учрашмоқчи бўлганимизда ҳам суҳбат чўзиладиган бўлса, Намозни қаерда ўқиш масаласини ўйлашимиз керак.

Хуллас, овқатсиз, сувсиз яшай олмаганимиз каби Намозсиз ҳам яшай олмаслигимиз лозим.

Ахир мусулмон киши учун Намози қадрли бўлмаса, унда нима қадрли?!

Ё Аллоҳ, Намозни кўзларимиз қувончи, қалбларимиз сурури, ҳаётимизнинг мазмун-моҳиятига айлантириб қўйгин!

Ё Аллоҳ, Намозни хушуъ-хузуъ ва қалб сокинлиги билан масжидларда жамоат ила адо этишимизни насиб этгин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини ҳамма тушуниб етган. Каттаю кичик иложи борича давоми...

3812 10:10 / 13.01.2019
Абдулхолиқ ибн Абдуллоҳ Абдийдан ривоят қилинади .Кеч кирса, Ато раҳматуллоҳи алайҳ қабристонга бориб, шундай дерди .Эй қабр эгалари, сизлар вафот қилдингиз. Воҳ, давоми...

3154 08:09 / 29.02.2020
Атрофмуҳитнинг ифлосланишига кишилар тарбиясида табиатни муҳофаза қилиш ҳақида тарбиявий ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги ҳам сабабдир.Маълумки, давоми...

2940 11:04 / 28.11.2018
Ҳадиси қудсийда.Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен ndash Ўзим берурман,, деган,.Имом Бухорий саҳиҳларида давоми...

4691 15:00 / 11.05.2020