1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзадор бўлсангиз фаҳшдан гапирманг!

17:30 / 24.04.2020 3353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман», деди. Рўза сақловчидир. Қай бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорнинг икки хурсандчилиги бор: ифтор қилганида хурсанд бўлади ва Роббисига рўбарў бўлганида рўзаси сабабли хурсанд бўлади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда:

«Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кўпайтириб берилур. Бир яхшиликка унинг ўн мислидан то етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла: «Фақат рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (Одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур», деди», дейилган.

Башир ибн Ҳассосийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ айтди: «Рўза дўзахдан қалқондир. Рўза Менинг учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман. Зеро, рўзадор Мени деб ейишдан, ичишдан ва нафсоний истакларидан воз кечади. Рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ учун мушк ҳидидан ҳам ёқимлироқдир».

Бағавий ва Табароний ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

 «Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ширк ndash кечирилмас гуноҳМуҳтарам азизлар Бугунги мавзумиз ҳар бир мусулмон киши учун ўта муҳим бўлиб, мўмин киши эътиқодининг асоси бўлмиш имоннинг кушандаси давоми...

5352 11:51 / 12.10.2018
Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида марҳамат қилади.Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик, 27оят.Жинлардан мурод, уларнинг асли Иблисдир. Одам алайҳиссалом давоми...

3907 13:15 / 29.09.2019
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул Аълога интиқол қилганларидан сўнг Билол розияллоҳу анҳу Мадинада тура олмай, Шом тарафларга бош олиб давоми...

3693 12:10 / 18.05.2019
Каъбул Аҳбор касал ётганида уни кўргани кирганлар .Эй Абу Исҳоқ, сизга қандай муомала қилинади деб ўйлайсиз, дейишди. У киши жавоб бердилар .Гуноҳи учун жазоланган давоми...

2210 08:00 / 20.12.2019