1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жинлар инсонлардан олдин яратилгандир

13:15 / 29.09.2019 3906 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида марҳамат қилади:

«Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик» (27-оят).

Жинлардан мурод, уларнинг асли Иблисдир. Одам алайҳиссалом инсонларнинг асли бўлгани каби, Иблис алайҳилаъна ҳам жин ва шайтонларнинг аслидир.

«Самум» сўзи луғатда олов каби иссиқ шамолни англатади. Шунингдек, жаҳаннам иссиғи ҳам самум дейилади. Иблиснинг асли ана шундай нарсадандир. Мана шу ерда жинларнинг одамлардан олдин яратилгани қайд этилмоқда.

Жинлардан насл қолади, уларнинг зурриёти бор. Аллоҳ таоло Каҳф сурасида марҳамат қилади:

«Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, сажда қилдилар. Иблис мустасно. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб, уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, улар сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир» (50-оят).

Бу ояти каримада Иблис жиндан бўлгани ва унинг зурриётлари борлиги зикр қилинмоқда.

Жинлар бизни кўрадилар, биз уларни кўрмаймиз. Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

«Эй Одам болалари! Шайтон ота-онангизни авратларини ўзларига кўрсатиш учун устиларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг тўдаси сизни сиз кўрмайдиган томондан кўради. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз» (27-оят).

Демак, жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқ. Инсон шайтонни кўрмайди, аммо у инсонни кўради. Бу эса ўз навбатида, унга қўшимча имконият беради, инсондан эса қўшимча ҳушёрлик талаб қилинади. Чунки очиқ-ойдин душман бўлган шайтоннинг ёмонлигидан доимо эҳтиёт бўлиб туриш керак. Бунинг учун кучли иймон ва соф эътиқод зарур.

«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг бор ҳақиқати» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримни Қадр кечасида нозил қилган. Қуръони Каримда бундай марҳамат қилинади .Ҳақиқатан, Биз уни Қадр кечасида туширдик, Қадр сураси, 1оят. давоми...

3150 16:00 / 16.05.2020
Форс подшоҳларидан бирига ошпаз таом олиб келиб, уни дастурхонга қўяётган эди, овқатнинг озгинаси подшоҳ тарафига тўкилиб кетди. Подшоҳнинг жаҳли чиққанини давоми...

2460 08:16 / 25.08.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган.Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим, Зориёт сураси, 56оят.Биз бу дунёга ибодат қилиш давоми...

2020 15:19 / 27.10.2020
Ало ибн Муҳаммад Басрий айтади .Ато Салимий бир жанозага чиққан эди, жаноза намози ўқилгунча тўрт марта ҳушидан кетди. Ҳар сафар ўзига келар, лекин кўзи қабрга давоми...

2965 08:00 / 26.02.2020