1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Таҳорати йўқнинг намози йўқ

15:58 / 29.09.2019 4645 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳорати йўқнинг намози йўқ. (Таҳоратда) «Бисмиллаҳ»ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Таҳоратда «Бисмиллаҳ»ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ», деган жумлани ўрганиб чиқайлик.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу бу ҳадиснинг зоҳирий маъносини олиб, «Бисмиллаҳни айтмаган одамнинг қилган таҳорати таҳорат бўлмайди», деганлар.

Бошқа уламолар эса «Бу ҳадиси шарифдаги «Бисмиллаҳни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ» дейилгани «таҳоратининг камоли йўқ» дегани», дейдилар. Бу араб тили қоидаларида, хусусан, ҳадиси шарифларда бор нарса.

Мисол учун, «масжиднинг қўшнисига масжиддан бошқа жойда намоз йўқ» деган ҳадис «масжиддан бошқа жойдаги намози комил бўлмайди» дегани эканлиги ҳаммага маълум.

Шунга биноан, «Бисмиллаҳ»ни айтмай таҳорат қилган одамнинг таҳорати комил бўлмайди, савоби тўлиқ бўлмайди. Уламоларимиз «Агар таҳоратнинг аввалида «Бисмиллаҳ»ни айтиш унутиб қўйилса, эслаган вақтда айтилади», дейдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умматларига шафқатларидан йиғлашлариПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қудсий сабаблар билан йиғлаганлар1. Аллоҳ қўрқувидан.2. Қуръони каримни давоми...

6218 10:10 / 15.11.2018
509. Абу Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан ҳақнинг бир қисмини ўтиб юборса, давоми...

4484 15:30 / 30.04.2021
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар,, ndash дедилар,.Икки Шайх ва Термизий давоми...

4415 20:00 / 28.04.2017
8. Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.Зотан, аҳлиаёлнинг нафақаси мўминмусулмон эр учун вожибдир. Нафақанинг эрга вожиб бўлиши Қуръон, суннат, ижмоъ ва ақл ила собит давоми...

4884 16:47 / 02.05.2018