1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Барчани йиғлатган азон

12:10 / 18.05.2019 3690 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул Аълога интиқол қилганларидан сўнг Билол розияллоҳу анҳу Мадинада тура олмай, Шом тарафларга бош олиб кетадилар.

Кунларнинг бирида тушларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрадилар. У зот алайҳиссалом ҳазрати Билолга «Бу қандай жафо бўлди, эй Билол?!» дедилар. Уйқусидан йиғлаб уйғонган Билол Мадинага, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнининг равзаларини зиёрат қилгани келадилар.

Шунда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Билол розияллоҳу анҳудан азон чақиришни илтимос қиладилар. Ҳазрати Билол у кишига узр айтиб, «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам борликларида азон чақириб бўлиб, севикли Ҳабибимнинг уйлари олдига келиб, «Намоз вақти бўлди, эй Аллоҳнинг Расули!» дердим. Энди азон чақириб бўлиб, бу сўзни қандай айтаман?!» дедилар.

Шу пайт имом Ҳасан ва имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумо келиб қолишди. Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу уларни кўриб, хурсанд бўлдилар ва икковларини бағриларига босиб, йиғладилар. Чунки улардан севикли боболарининг ҳидлари келар эди. Улар Билол розияллоҳу анҳудан азон чақириб беришни илтимос қилишди. Ҳазрати Билол жаннат йигитлари саййидларининг бу илтимосларига йўқ дея олмадилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида азон чақирадиган жойларига чиқиб, азон чақира бошладилар.

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар.

Мадина шовқинга тўлиб кетди.

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар.

Одамлар уйларидан туриб қичқирдилар, мана бундай деб дод солдилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайта тирилдиларми?»

Чунки бу азон, бу овоз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидагина эшитилар эди.

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ

Одамлар уйларидан масжид тарафга қараб югуриб кела бошладилар. Йўлда келар эканлар, бир-бирларидан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайта тирилдиларми?» деб сўрардилар.

Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ

...

Шу ерга келганда буюк муаззиннинг томоғига нимадир тиқилдию азонни давом эттиролмадилар. Турган жойларидан пастга тушдилар.

Ровийларнинг айтишича, Мадина шаҳри ўша кундагидек бирор марта йиғи ва фарёд садоларига тўлмаган экан.

Бу йиғи соғинч ва муҳаббат кўз ёшлари эди. Севикли Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган муҳаббат...

Али Жифрий ҳафизаҳуллоҳ,


Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суфён ибн Ҳусайн айтади .Умар ибн Абдулазиз бир куни йиғлаб уйғонди. .Эй мўминларнинг амири, сизга нима бўлди, дейишди. .Тушимда бир чолни кўрдим, у менинг олдимга давоми...

2213 09:08 / 08.12.2019
Дунёнинг мазаммати ҳақидаги матнларга алоҳида эътибор бермоқ керак. Бу ерда катта илоҳий ҳикмат бор. Дунёни ва ундаги барча нарсани, жумладан, инсонни ҳам яратган давоми...

2713 19:30 / 26.06.2019
Аллоҳга қасам, Аллоҳдан мен учун ёрдам сўрашингиз учун аввало ўзимда эҳтиёж бор. Ўзим мана бу аҳволда бўлиб, аслида бу мактубни йўллашга Аллоҳдан ҳаё қилмоқдаман. давоми...

4770 11:00 / 04.12.2020
.Ашуро, сўзи луғатда .ўнинчи кун, деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2808 11:30 / 06.08.2022