1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръон аҳлига шайх доктор Айман Сувайддан ажойиб насиҳатлар!

11:00 / 04.12.2020 4772 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳга қасам, Аллоҳдан мен учун ёрдам сўрашингиз учун аввало ўзимда эҳтиёж бор. Ўзим мана бу аҳволда бўлиб, аслида бу мактубни йўллашга Аллоҳдан ҳаё қилмоқдаман. Лекин мендан яхши эканингизни аниқ билгач юборишга жазм қилдим.

 يُؤْفَكُ عَنْهُ مَنْ أُفِكَ۝

9. У(Қуръон)дан ким бурилса, (бутунлай) буриб қўйиладир. (Зарият сураси, 9 оят).

Қуръондан юз ўгирганлар гуноҳлари сабаб ва Аллоҳдан юз ўгиргани учун У зот уқубат бериш мақсадида улардан юз ўгиради.

Биродарим! Ким Қуръонни ёд олишни бошламаган бўлса ёки ким ёд олиб такрорлашга киришмаган бўлса ва кимнинг кунлик Қуръондан вазифаси бўлмаса, бугундан бошласин.

Бу йўлда сабр қилсин ва сабрга бошқаларни ҳам тарғиб этсин.

Чунки, Қуръонни ёд олиш ва кечаю кундуз Қуръон тиловат қилишда шундай лаззат борки, ўша лаззат ҳар қандай қийинчиликни унуттириб юборади.

Иш ва машғулот тирбандлигидан Қуръон тиловатига қоч! Вақтингни ҳар қандай лаҳзасини бўлса ҳам унинг йўлида қурбон қил.

Уйқунгдан воз кеч! Шояд аввобин (кўп тавба қилувчи)лар қаторидан жой олиб, обидлар лаззатидан ҳузурлансанг.

Саждани кўпайтир, Аллоҳга яқинлаш. Ўзинг учун Қуръондан кунлик вазифани тайин қил. Ҳар қандай юмуш чиқса ҳам кунлик вазифангни тарк этма!

Ўзинг учун кунлик тасбеҳда зикр айтишни ҳам вазифа қилиб ол!

«Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар», «Лаа илаҳаа иллаллоҳ», «Соллаллоҳу алайҳи васаллам» каби зикрларни айтишга одатлан!

Ўзинг, ота-онанг, яхши кўрган ва яхши кўрмаганларинг учун ҳам хайр дуода бўл!

Кўпгина кишиларни зикр айтиб юришига сабабчи бўл!

Қуръон баракасидан Аллоҳ таоло Қуръон тиловат қилувчи ва ёд олувчининг ақли ва хотирасига барака ато қилади.

Абдулмалик ибн Умайрдан ривоят қилинади:

«Одамларнинг орасида ақли (ишлашда) бардавом қолувчилар Қуръон қориларидир».

Бошқа ривоятда: «Одамлар ичида энг ақли тоза бўлганлар Қуръон ўқувчилардир», дейилган.

Имом Қуртубий: «Ким Қуръон ўқиса, агар юзга кирса ҳам ақлидан фойдаланади», деганлар.

Илмий изланишларда аниқланишича, Қуръонни ёд олиш ва уни қироат қилиш эслаш қобилиятини, хотирани кучайтиради.

Имом Иброҳим Мақдисий шогирдлари Аббос ибн Абдуддойимга: «Қуръон тиловатини кўпайтир, уни тарк қилма. Шунда талаб қилган нарсанг сен учун Қуръондан ўқиганинг миқдорича осон қилинади», дедилар.

Ибн Салоҳ айтдилар:

«Мен саҳарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларига чиқаётиб бирор уй олдидан ўтсам, албатта унда бир Қуръон ўқувчиси бўлар эди».

Солиҳлардан бири: «Аллоҳнинг китобига бардавом назар солишни кўпайтиришдан кўра ақл ва руҳни озуқалантириб, жисмни сақлаб қолувчи бирор нарсани кўрмадим», деди.

Сен Қуръонга боғлангин барака ёғилишини кўрасан.

Аллоҳ таоло Ўз китоби Қуръонда: 

وَهَذَا كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ مُبَارَكٌ مُّصَدِّقُ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ

«Бу, Биз туширган китоб муборакдир, ўзидан олдингини тасдиқловчидир». (Анъом сураси, 92 оят), деб айтган.

Баъзи муфассирлар: «Биз Қуръонга машғул бўлган эдик, ҳаёти дунёда хайри баракага чўмиб кетдик», дейишди.

Аллоҳим! Сендан қалбларимизни китобинг Қуръонни ёд олишга мойил қилишингни ва ўзинг рози бўладиган даражада тиловат ва тадаббур қилишга насиб этишингни сўраймиз.

Муаллиф: Доктор Айман Рушдий Сувайд

Таржимон: Анвар Аҳмад

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уламолар Аллоҳ таолонинг наздида қандай мавқега эга эканини биласизми Мажлиси диннинг ислоҳи, жасаднинг зийнати, ўзлари эса .пайғамбарларнинг меросхўрлари, давоми...

2373 11:05 / 10.09.2020
Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Махзумий айтади .Бир киши Ибн Оиша Таймийни тушида кўриб, .Роббингиз сизга қандай муомала қилди, деб сўради. Ибн Оиша .Фақат Уни, яхши давоми...

1802 07:02 / 14.10.2019
18. Рамазоннинг биринчи кечасининг ҳам алоҳида фазилати бор. Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббонлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий давоми...

1735 15:40 / 30.04.2020
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда юз марта .Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака анта давоми...

4177 11:00 / 17.03.2020