1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муҳаммад Тақий Усмоний – XXI аср Нававийси (давоми)

15:30 / 15.04.2019 7905 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илк устоз

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг исломий илмларни юксак даражада эгаллашида отаси Муҳаммад Шафийнинг улкан ҳиссаси бор.

Муҳаммад Шафий ким эди?

Муҳаммад Шафий ҳижрий 20 шабон 1314 йилда (милодий 1897) Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш вилоятининг Саҳаренпур шаҳрига тегишли Девбанд шаҳарчасида дунёга келди. У 1913 йилда Девбанддаги Дорул-улумга ўқишга кирда ва уни 1917 йилда тамомлади. Устози Ашраф Али Таҳонавийнинг йўлини тутди. Устозлари – Маҳмуд Ҳасан Девбандий, Анваршоҳ Кашмирий, Шаббир Аҳмар Усмоний, Асғар Ҳусайн Девбандий, Азиз Али Девбандий, Расулхон Ҳазаравий ва Ҳабибурроҳман Усмоний эдилар. Битиргандан кейин Дорул-улум Девбандда мударрислик қила  бошлади. Тез орада биринчи даражали мударрис бўлди. Бу ерда ҳадис, тафсир, араб адабиётидан сабоқ берди. 26 йил мобайнида кўплаб талабаларга устозлик қилди. Муҳаммад Шафий тасаввуфий муҳитда камол топди. Кичик ёшиданоқ буюк ориф Маҳмуд Ҳасан Девбандийнинг суҳбатларида қатнашиб юрди. У зотдан кейин Ашраф Али Таҳонавийга шогирд тушди. Ашраф Али Таҳонавийдан Чистия, Қодирия, ва Суҳровардияга кўра қўл олди. Шайхи тарафидан 1931 йилда унга халифат берилди. Покистон мустақилликни қўлга киритгандан сўнг Муҳаммад Шафий Ҳиндистондан Карачига келиб жойлашди. Фиқҳий масалаларда дониш бўлгани сабаб “Покистон бош муфтийси” номи  билан танилди. 1951 йилда Дорул-улум Карачини бунёд этишда рағбат кўрсатди ва ҳаётининг сўнгги дамларига қадар шу ерда сабоқ бериш билан машғул бўлди. Ҳаётининг сўнгги дамларида Дорул-улум Карачини юритишни ўғли Муҳаммад Рафий Усмоний (ректор) билан Муҳаммад Тақий Усмонийга (ректор ёрдамчиси)  қолдирди. Муҳаммад Шафий 1976 йилда вафот этди.

Муҳаммад Шафий араб, урду, форсча шеърлар соҳиби ҳам эди. Унинг энг машҳур асари маърифатул Қуръондир. Ислом энциклопедиясида берилган ҳабарга кўра маърифатул Қуръон, 1950 йилда ҳар кун Бомдод намозидан кейин бўладиган тафсир дарслари ҳамда 1954-1964 йиллар оралиғида Покистон радиосида эфирга узатилган тафсир суҳбатларига таянган. Муаллиф мазкур асарни 1972 йилда ўз якунига етказди.

Университет ҳаёти

Муҳаммад Тақий Усмоний 1964 йилда Карачи университетида адабиёт, 1967 йилда ҳуқуқ, 1970 йилда араб адабиёти соҳасида олий дипломни қўлга киритди. Муҳаммад Тақий Усмонийнинг замонавий университетларда таълим олишдан мақсад фақатгина дипломга эга бўлиш эмасди. У муҳим масалаларни янада аниқ бир шаклда еча билишга қодир бўлган теран маълумот соҳиби бўлиш истагида эди. У иқтисод, ҳуқуқ ва сиёсат каби соҳаларда кенг қамровли ишларни амалга оширди.

Тасаввуфий таълим 

Исломий илмларда ажиб бир мавқега эришган Муҳаммад Тақий Усмоний тасввуфда ҳам кўзга кўринган тимсоллардан биридир. У киши Мавлоно Ашраф Али ат-Таҳонавийнинг хулафосидан бўлган ҳозирги асримизнинг икки таниқли машойихи Муҳаммад Масиҳуллоҳ Хон Сарваний ва доктор Абдулҳай Орифийлардан ижозат олганлар. Яъни Муҳаммад Тақий Усмоний аслида тариқат шайхидир. Муҳаммад Тақий Усмоний ислом дунёсида нафақат тасаввуфий, балки улуғ фақиҳ ва муҳаддис ўлароқ танилган. Бунинг сабаби шудир: “Девбандлик инсонларнинг тариқатлари анъанага кўра тақлид қилиш эмас. У таълим-тарбия ва яшаш тарзи ўлароқ сингиб кетган. Ана шу боис умумий дарс дастури ичида тасввуфий таълимни ҳам бериб борадилар».

Силсилаи ашрафия 

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазраларининг Честия, ва Нақшбандия, Қодирия, Суҳровардия тариқатларидан ижозати бор. У кишининг силсиласига “Унинг ютуқлари кўплаб олдингиларда топилмайди”, деб таъриф берилган. Ашраф Али Таҳонавийга нисбат билан “Силсилаи Ашрафия” деб танилмоқдадир. Силсилаи Ашрафиянинг охирги ҳалқалари шундай:

- Ҳожи Имдадуллоҳ Маккий;

- Ҳакимул-уммат Аҳраф Али Таҳонавий;

- Абдулҳай Ориф & Масиҳуллоҳ Хон Серваний;

- Муҳаммад Тақий Усмоний.

Хизмат вазифалари ва ютуқлари

Бир муддат Покистон федерал шариати маҳкамасида иш юритган Муҳаммад Тақий Усмоний пенсияга чиққунга қадар покистон олий маҳкамаси шаръий даъволар бўлимида фаолиятини давом эттирди. Шайхул ислом Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум тарафидан Дубайда бўлган халқаро ислом форумида сўзлаган нутқи учун мукофотланди. Шунингдек, Дорул-улум Карачида ректор ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган Муҳаммад Тақий Усмоний исломий банкинг тизимида ҳам сермаҳсул иш юритди. Муҳаммад Тақий Усмоний 2017 йилда “Дунёнинг энг таниқли 500 мусулмони” рўйхатида 6-ўринни эгаллади.

(давоми бор)

Дениз Аҳмадўғли

Таржимон Нодира Эркинжон 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сидқидилдан шаҳидликни сўраса, гарчи кўрпасида ўлса ҳам, Аллоҳ давоми...

3490 08:45 / 11.02.2019
СаволАбу Али ибн Сино ўзининг илмийфалсафий қарашлари сабабли дин арбоблари томонидан кучли танқид қилинган. ҲужжатулИслом имом Fаззолийнинг ҳам Ибн Сино давоми...

6410 18:30 / 05.08.2020
Аллоҳ таоло дейдиquotТо қачон улар дарвозалари очилган ҳолдаги жаннатга келиб етганларида...quot Зумар, 73.Илм аҳлининг баъзилари жаннат эшиклари саккизта эканини давоми...

20038 12:00 / 11.12.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси давоми...

2706 06:00 / 27.05.2023